• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Цинепар Кид Лайт суспензия

    Цинепар Кид Лайт суспензия

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ЦИНЕПАР КИД ЛАЙТ
    CINEPAR KID LAYT

    Препаратнинг савдо номи: Цинепар Кид Лайт
    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, Ибупрофен
    Чиқарилиш шакли: Ичга қабул қилиш учун суспензия.
    Таркиби:
    Фаол моддалар: ибупрофен БФ 100 мг, парацетамол БФ 162,5 мг
    Ёрдамчи моддалар: Глицерин, ксантан қатрони, сувсиз коллоид кремний, натрий бензоати, натрий сахарини, сорбитол, лимон кислотаси, натрий ЭДТА, ананас таъмли тўлдирувчи, повидон К-30, тозаланган сув.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик.
    АТХ коди: М01АЕ51

    Фармакологик хусусиятлари
    Цинепар Кид Лайт суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол асосан МНТ циклооксигеназани ингибирлайди. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, бевосита гипоталамусда простагландинларнинг, айниқса иссиқликни бошқарувчи маркази медиаторлари Е2 ва F2 простагландинларнинг биосинтезини бостирилиши билан боғлиқ.
    Ибупрофен оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи хусусиятларига қўшимча сезиларли яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ибупрофен оғриқ ва яллиғланишнинг патогенезида иштирок қилувчи простагландинларнинг синтезини сезиларли бостирилишига олиб келади.

    Фармакокинетикаси
    Цинепар Кид Лайт суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 10-60 минут ўтгач эришилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқ муҳитларида бир текис тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Парацетамолнинг яримчиқарилиш даври 1 соатдан 3 соатгачани ташкил қилади.
    Цинепар Кид Лайт суспензиясининг таркибига кирувчи ибупрофен меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилади. Ибупрофен плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Асосан метаболитлари ва уларнинг конъюгатлари кўринишида тез сийдик билан чиқарилади.

    Қўлланилиши
    Цинепар Кид Лайт суспензияси турли келиб чиқишга эга бўлган оғриқларда, иситмада, иммунизациядан кейинги даврда, тиш оғриғида, инфекцион яллиғланишда, ҳар қандай кўринишдаги, шу жумладан спорт травмаларидаги скелет-мушак оғриқларида қўлланади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Ичга қабул қилиш учун.
    Қўллаш олдидан чайқатилсин.
    7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 дан 15 мл гача кунига 3 марта; 4 дан 6 ёшгача: 5 дан 10 мл гача кунига 3 марта; бир ёшдан 3 ёшгача: 5 мл кунига 3 марта; 6 ойликдан бир ёшгача: 2,5 дан 5 мл гача кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, бронхоспазм, астма, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, меъда-ичак қон кетишлари, буйракларнинг фаолиятини бузилиши, гипертония.

    Ножўя таъсирлари
    Ўта юқори сезувчанлик, пептик яра ёки меъда-ичак қон кетишлари, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида дискомфорт, бош айланиши, баъзида турли аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакцияларининг симптомлари одатда, препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Симптомлари давом этганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Препаратни антигипертензив воситалар, диуретиклар, циклоспорин қатори препаратлари, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфарин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

    Махсус кўрсатмалар
    Буйраклар ва жигар фаолиятининг жиддий бузилишлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қабул қилиш мумкин эмас.
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Препаратни шифокорнинг тавсиясидан ташқари, ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас.
    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Парацетамол:
    10 г ёки кўпроқ парацетамол қабул қилинганида катталарда жигарнинг шикастланиши мумкин. 5 г ёки кўпроқ парацетамолни қабул қилиш, узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентдарда, ёки мунтазам тавсия қилингандан юқори миқдорларда алкоголь қабул қилувчи пациентларда жигарнинг шикастланишига олиб келиши мумкин.
    Фаоллантирилган кўмир билан даволаш препарат қабул қилинганидан кейин бир соат давомида асосланган.
    Ибупрофен:
    Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқ каби симптомлар билан бирга кечиши мумкин ёки камроқ диарея, бош оғриғи, меъда-ичак қон кетишлари кузатилиши мумкин.

    Сақлаш шароити
    Қуруқ, ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250 С дан юқори булмаган хароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили:
    Marion Biotech Pvt. Ltd.
    B-49, Sector-67, NOIDA-201301
    Gautam Budh Nagar, UP (India)