• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Цинепар Актив Спрей

    Препаратнинг савдо номи:  Цинепар  Актив

    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): диклофенак, метилсалицилат, зиғир мойи, ментол.

    Дори шакли: Сиртга қўллаш учун спрей

    Таркиби: 

    Фаол моддалар:

    Диклофенак диэтиламини (БФ)     1,16% оғирлиги/ оғирлиги;

    Метилсалицилати (БФ)                   10,00 % оғирлиги/ оғирлиги;

    Зиғир мойи (БФ)                              3,00% оғирлиги/ оғирлиги;

    Ментол (АҚШ Ф)                            5,00% оғирлиги/ оғирлиги;

    Ёрдамчи моддалар: бензил ва изопропил спирти;

    Пропеллент: пропан, изобутан, n-бутан.

    Таърифи: алюмин контейнерга жойланган, ўзига хос ҳидли, тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ суюқлик.

    Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўллаш учун анальгетик ва яллиғланишга қарши восита.

    АТХ коди: M02AA15

     

    Фармакологик ҳусусиятлари

    Фармакодинамикаси

    Цинепар Актив спрей таркибига 1% диклофенак натрий диклофенак диэтил аммония куринишида, метилсалицилати, зиғир мойи ва ментол киради

    Диклофенак

    Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Диклофенак қўйилган жойда тери орқали сўрилади ва циклооксигеназани ингибирлайди, иситма, яллиғланиш ва оғриқни генезида муҳим роль ўйнайдиган эндоген моддалар – простагландинларнинг синтезини сусайтиради. Диклофенак оғриқни олади, яллиғланишни бартараф қилади.

    Метилсалицилати

    Метилсалицилат салицил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, маҳаллий қитиқловчи таъсирга эга. Терининг рецепторларини таъсирлантириб, метилсалицилат оғриқ ҳисларини камайишига олиб келади. Бундан ташқари, метилсалицилат простагландинларнинг синтезини тормозлайди, бу яллиғланган тўқималарнинг шиши ва инфильтрациясини камайтиради.

    Зиғир мойи

    Зиғир мойининг асосий фаол моддаси альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислоталарини этил эфири) бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга, антиоксидант хусусиятларга эга, суртилган жойда қон айланишини яхшилайди.

    Ментол

    Ментол совуқни сезувчи рецепторларни таъсирлантиради. Бу у суртилган жойда капиллярларнинг торайиши ва ўтказувчанлигини камайиши, совуш ҳиссини сезиш билан кечади. Маҳаллий қитиқловчи ва ўртача намоён бўладиган оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

     

    Фармакокинетикаси

    Диклофенак диэтиламини ва метилсалицилат спрей ҳолида қўлланганида (терига қўйилган дозасини 3-5%) тери орқали секин сўрилиб, тери ости ёғ қавати, мушак тўқимаси, бўғим капсуласи ва бўғим бўшлиғига киради. Узоқ муддат қўлланганида ёки катта шикастланиш соҳаларига қўйилганида, препаратнинг компонентлари тери ости тўқималарига, синовиал суюқликка, плазмага ўтади. Ўртача биокираолишлигини кўрсаткичлари Сmax 4-5 нг/мл ва Тmax 4,5-8 соат бўлганида AUC – 9-19 нг.соат/мл ни ташкил қилган.

     

    Қўлланилиши

    Цинепар актив спрей таянч-ҳаракат аппаратини оғриқ ва шиш билан кечувчи яллиғланиш ва дегенератив характердаги касалликларида қўлланади:

    • Бел оғриғи
    • ревматоид артрити;
    • анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги);
    • юмшоқ тўқималарни ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, миозит);
    • ўткир подагра, инфекцион, псориатик ва посттравматик артритлар;
    • бўғимларни дегенератив касалликлари (катта ва кичик бўғимларни остеоартрозлари);
    • умуртқа поғонасини остеохондрози,
    • миалгиялар, невралгиялар, ишиас;
    • жароҳатлар (лат ейишлар, бойламлар, мушак ва пайларни чўзилишлари);
    • оғир жисмоний юкламалар чақирган мушак ва бўғимлардаги оғриқ.

     

    Қўллаш усули ва дозалари

    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: Спрейни шикастланган соҳаларга пуркалсин, тўлиқ сўрилгунича енгил массаж қилинсин. Контейнер ичидагисини 5 см узокликдан кунига 3-4 марта пуркаш мумкин.Очик жарохатларга кулланилмасин.

    Препаратни қўллашдан олдин контейнерни яхшилаб чайқатиш керак.

     

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    • диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия);
    • эпидермисни шикастланиши, қўллаш соҳасидаги очиқ жароҳатлар;
    • ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш фонидаги астматик статус;
    • қон яратилишини номаълум этиологияли бузилишлари;
    • меъда ва 12 бармоқ ичакни зўрайиш босқичидаги яраси;
    • ҳомиладорликни охирги триместри;
    • 12 ёшгача бўлган болалар (бу ёшда препаратни сиртга қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ).

     

    Ножўя самаралари

    Тавсия этилган дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Маҳаллий қўлланганида препаратнинг жуда оз миқори (тахминан 5%) сўрилади ва қон айланиш тизимига тушади, бу ностероид яллиғланишга қарши воситалар учун характерли бўлган ножўя самараларнинг ривожланиши эҳтимолини пасайишига ёрдам беради. Камдан-кам ҳолларда қўлланган жойда тошма, шиш ва қавариқлар, папулалар, тангачалар, қизаришлар ҳосил бўлиши, шунингдек терини қуриши, ачишиш ёки чимчилаш ҳисси, терини қичишиши каби терининг таъсирланиши бўлиши мумкин. Агарда диклофенак тананинг катта юзасига ва ўзоқ муддат давомида қўлланса, диклофенак сақловчи таблеткалар, шамчалар ёки ампулалар қабул қилинганидаги каби тизимли ножўя таъсирларни ривожланишини инкор этиб бўлмайди. Жуда кам ҳолларда тарқоқ тошмани пайдо бўлиши, юзни шиши (ангионевротик шиш) ва бўғилиш, шунингдек фотосенсибилизация кўринишидаги юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Ҳар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлганида қўшимча текшириш ва даволашни тўғрилаш керак.

    Ҳар қандай одатда кузатилмайдиган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак!

     

    Дориларни ўзаро таъсири

    Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, чунки бу препаратнинг компонентларини улар билан, шу жумладан диклофенак натрийни перорал қабул қилиш билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

    Бироқ препарат катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида, диклофенак антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар, литий препаратларининг самарасини кучайтириши, шунингдек фуросемид ва тиазид диуретикларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Препарат қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошириши, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг ўзлаштирилишини пасайтириши, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига уларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкин.

    Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни сақловчи бир неча препаратлар бир вақтда маҳаллий қўлланганида эшакеми, қизариш, қипиқланиш кўринишидаги маҳаллий таъсирланиш ривожланиши мумкин.

     

    Махсус кўрсатмалар

    Терининг интакт соҳасига фақат маҳаллий қўлланади. Ёнғиндан хавфли. Контейнер босим остида бўлади. Очиқ олов ва қизиб турган жисмлар яқинида ишлатилмасин. Очик жарохатларга кулланилмасин. Спрей нафас йўлига тушмасин. Кўзлар ва оғизга тушишидан сақлансин. Кўзига ёки оғзига тушган холатларда, илиқ сув билан ювиб ташланади. Бўшаган контейнерга қуёш нурларини тўғридан тўғри тушишидан сақлансин. Контейнер ҳатто бўш бўлган ҳолатда ҳам шикаст етказилмасин ва ёқилмасин. Фреон сақламайди.

    Фақат сиртга қўллаш учун.

    Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

     

    Ҳомиладорлик ва лактация

    Ҳомиладорликда ва эмизиш вақтида препаратни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препарат маҳаллий қўлланиши ва тизимли сўрилиши минимал даражада эканлиги сабабли ҳомилага ножўя таъсир қилиш эҳтимоли кам, бироқ шундай бўлса ҳам буни эътиборга олиш керак. Агар она учун потенциал фойда ҳомила ва бола учун ҳавфдан устун бўлса, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин. Ҳомиладорликни кечки муддатларида (учинчи триместри) препаратни қўллашдан сақланиш керак. Препаратни она сутига ўтиши номаълум. Лактация вақтида препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

     

    Дозани ошириб юборилиши

    Тавсия этилган дозаларда ишлатилганида дозани ошириб юборилиш ҳавфи йўқ. Бехосдан ютиб юборилганида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилиши ривожланганида зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

     

    Чиқарилиш шакли: 50 мл/35 г ва 75 мл/53 г дан алюмин аэрозоль контейнерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

     

    Сақлаш шароити

    Қоронғи ва қуруқ жойда +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати

    3 йил.

     

    Дорихоналардан бериш тартиби

    Рецептсиз.

     

    Ишлаб чиқарувчи:

    “Marion Biotech Pvt.Ltd.”,

    Махараштра, Ҳиндистон