• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Фракджоин капсулалар

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ФРАКДЖОИН
    FRACJOIN

    Препаратнинг савдо номи: Фракджоин
    Таъсир этувчи модда (ХПН): Циссус квадрангуларис
    Дори шакли: капсулалар

    Таркиби:
    Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
    фаол модда: Циссус квадрангуларис – 500 мг;
    ёрдамчи моддалар: мавжуд эмас.
    Таърифи: жигарранг рангли экстракт кукуни билан тўлдирилган яшил рангли капсулалар.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: мушак ва суяк касалликларини даволаш учун қўлланадиган восита.
    АТХ коди: М05ВХ

    Фармакологик ҳусусиятлари
    Фракджоин капсулалари таркибида Циссус квадрангуларис сақлайди, у шунингдек “шикастабанд” (“костоправ”) номи билан маълум. Циссус квадрангуларис фотокимёвий таҳлил қилиш таркибида фитостеринлар, аскорбин кислотаси, керотин ва кальцийнинг миқдори юқорилигини кўрсатди. Циссус квадрангуларис суякларнинг эстроген рецепторларига таъсир қилади. Шунингдек у моддалар алмашинувини рағбатлантиради ва суякларни битишида остеобластлар ҳисобига минерал кальций, олтингугурт ва стронцийни сўрилишини оширади.
    Циссус квадрангуларис синган суякларни битишига ўзига хос таъсир қилувчи фитостеринлар ва витаминларни сақлайди. Циссус квадрангуларисинг асосий элементлари суяк қадоғини битиши ва тез минерализацияда иштирок этувчи барча бириктирувчи тўқималар регенерациясига таъсир қилиши орқали синган суякларни битиш тезлигига сезиларли таъсир кўрсатади.
    Циссус квадрангуларис фибробластлар ва коллаген ҳосил бўлиши фазасини тезлаштиради. Синган суякларни битишида бундай тезлашиш барча мезенхимал ҳужайралар, ҳусусан фибробластлар, хондробластлар ва остеобластларни қўзғалиши ҳисобига амалга ошади. Бу жараён организмнинг бошқа ҳужайра реакцияларига нисбатан остеобластлар пролиферациясига катта таъсир кўрсатади.
    Циссус квадрангуларис синган суякнинг кимёвий таркибини, хусусан мукополисахаридлар, коллаген, кальций ва бошқаларнинг миқдорини, шунингдек унинг функционал самарадорлигини тиклайди. Суяк сингандан сўнг унинг зичлигини ошишига ёрдам беради.
    Циссус квадрангуларис оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бу оғриқ, шишни камайишига ёрдам беради. Циссус квадрангуларис оддий синишларни битиши жараёнида, шунингдек мураккаб синишлар билан боғлиқ бўлган бузилишларни даволашда қатнашади. Бу таъсири арахидон кислотасини яллиғланиш простагландинларига айланишига тўсқинлик қилиши билан боғлиқ.
    Циссус квадрангуларис таркибида диосмин ва гесперидин каби таъсир қиладиган флаваноидлар сақланлиги туфайли, вена қон томирларининг тонусини оширувчи таъсирга эга. Бу биофлавоноидлар флеботоник фаоллик намоён қилади, шунингдек ангиопротектор ва яллиғланишнинг биокимёвий медиаторларини ҳосил бўлишига антагонистик таъсир қилади. Бундан ташқари, Циссус квадрангуларис айниқса асоратланган яллиғланган геморройда ёрдам берадиган оғриқ қолдирувчи самарага эга. У шунингдек қонда қанднинг миқдорини пасайтиради.

    Қўлланилиши
    Фракджоин қуйидагиларда қўллаш қўрсатилган:
    • суяк синишларини битиши ва ўсишини яхшиланиши;
    • остеопороз;
    • мушак вазнини ошириш;
    • геморрой ва унинг ўлчамини кичрайтириш учун қўлланади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Ичга қабул қилинади. Бир капсуладан кунига 1-2 ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

    Ножўя таъсирлари
    Бош оғриғи, метеоризм, оғизни қуриши, диарея ва уйқусизлик пайдо бўлиши мумкин. Ножўя самараларнинг симптомлари, агар улар бўлса, препаратни қўллаш бекор қилингандан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга Фракджоин капсулаларни қўллаш мумкин эмас.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Циссус квадрангуларис глимепирид, глибурид, инсулин ва пиоглитазон каби диабетга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида синергик самара кўрсатиши мумкин, чунки улар қонда қанднинг даражасини пасайишига олиб келади. Бундай ҳолатларда қондаги қанд миқдорини назорат қилиш керак.

    Махсус кўрсатмалар
    Циссус квадрангуларис қонда қанднинг миқдорини пасайтириши мумкин ва шу сабабли жарроҳлик аралашувини ўтказиш вақтида ва кейин қондаги қанднинг миқдорини назорат қилиш керак. Циссус квадрангуларис ишлатилиши режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта аввал тўхтатилиши керак. Қандли диабет билан хасталанган беморларда Циссус квадрангуларис ва қанднинг миқдорини пасайтирувчи препаратлар бир вақтда қўлланганида қонида қанднинг даражаси синчиклаб назорат қилиниши керак.
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилишлари керак.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар тушмаган. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва умумий самарани бир маромда тутуб турувчи чораларини ўтказиш тавсия этилади.

    Чиқарилиш шакли
    10 капсуладан блистерга жойланган, 3 шундай блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи
    “Марион Биотек Пвт. Лтд.”
    Ноида, Ҳиндистон.