• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    ФЕРОФОРТ КАПСУЛА

    Препаратнинг савдо номи: Ферофорт капсулалари

    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Темир ва мультивитамин капсулалари

    Чиқарилиш шакли: Қаттиқ желатин капсулалар.

    Таркиби

    Ҳар бир капсула сақлайди:

    Қуруқ темир сульфати (II)                              БФ                  150 мг

    Фолат кислотаси (В9 витамини)                    БФ                  0,5 мг

    Аскорбин кислотаси (С витамини)               БФ                  50 мг

    Тиамин гидрохлориди                                      БФ                  2 мг

    Рибофлавин (В2 витамини)                             БФ                  2 мг

    Пиридоксин гидрохлориди                             БФ                  1 мг

    Никотинамид                                                       БФ                  10 мг

    Рух сульфат моногидрати                                БФ                  25 мг

    Фармакотерапевтик гуруҳи: Антианемик воситалар.

    АТХ коди: В03АЕ02

     

    Фармакологик ҳусусиятлари

    ФЕРОФОРТ капсулалари плазмада темир пасайганлигини даволаш учун мажмуавий препарат ҳисобланади.

    Темир, гемоглабиннинг таркибий қисми сифатида кислородни ташилишида муҳим роль ўйнайди. У шунингдек мушак оқсили миоглобинда ва жигарда мавжуд. Темир II сульфати организмда темирнинг такрорий танқислиги бўлган ҳолда, гематопоэтик таъсир намоён қилади. Темир танқислиги анемияга олиб келади.

    Аскорбин кислотаси (С витамини) қон ивишини, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради ва қонда липидларнинг даражасини бошқаради, фолат кислотасининг метаболизмида иштирок этади ва қон яратиш, иммун тизимининг ишини рағбатлантириб, организмнинг ҳимоя фаолиятини оширади.

    Фолат кислотаси (В9 витамини) организмда турли метаболик жараёнлар, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларининг синтези ва демак, ДНК синтези учун кофермент ҳисобланган тетрогидрофолатгача қайтарилади. Шунингдек баъзи аминокислоталарнинг (шу жумладан метионин, серин) ҳосил бўлишида иштирок этади, эритропоэзни рағбатлантиради ва фолиатнинг шаклланиши ва утилизациясида иштирок этади. Фолат кислотанинг танқислиги мегалобласт анемияга олиб келади.

    Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) кофермент сифатида карбонсувлар метаболизмида, нерв тизимининг фаолиятида қатнашади.

    Рибофлавин (В2 витамини) хужайра нафаси ва кўришнинг катализатори ҳисобланади, тўқималарда ДНК репарацияси жараёнларида муҳим роль ўйнайди (шу жумладан, тери хужайралари).

    Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) коэнзим сифатида аминокислоталар метаболизмида, оқсиллар, шунингдек нейромедиаторнинг биосинтезида қатнашади.

    Никотинамид тўқималар нафасида, липидлар ва карбонсувлар метаболизмида иштирок этади.

    Рух В гуруҳ витаминларини ўзлаштирилишига ёрдам беради, скелетни нормал  ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга, гормонларнинг синтезида иштирок этади. Рухнинг биологик роли шунингдек уни қоннинг нормал таркибини таъминлашда иштирок эташи, жароҳатни битиши билан белгиланади, молекуляр таъсир механизми рухни кўпчилик ферментларнинг синтези ва фаолиятида иштирок этиши билан белгиланади.

    Фармакокинетикаси

    Темир II ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватини хужайралари томонидан ютилади ва темир III гача оксидланади ва ферритин шаклида оқсиллар билан боғланади. Ферритин темирни шиллиқ қават хужайраларидан қонга беради, у ерда у трансферрин билан боғланади ва темирнинг “заҳираларига” – жигар, талоқ ва суяк кўмигига ўтади. Бу “заҳиралар” гемоглобин, миоглобин ва темир сақловчи ферментларнинг синтези учун темирнинг захираси ҳисобланадилар. Темир организмдан сийдик, аҳлат, сочларни тўкилиши, тери хужайраларини қипиқланиши орқали, балғам, тирноқлар ва шиллиқ қаватларнинг хужайралари билан, ҳамда қон кетиши орқали чиқарилди.

    В2 витамини; Рибофлавин меъда-ичак йўлларида сўрилади. Рибофлавин организмнинг тўқималарида кенг тарқалганлигига қарамасдан, унинг аҳамиятсиз миқдори тўқималарда тўпланади ва сийдик билан чиқарилади.

    Рибофлавин организмдан флавин мононукдеотид (ФМН, рибофлавин 5′ фосфат) коферментига, сўнгра эса бошқа флавин аденин динуклеотид (ФАД) коферментига айланади. ФМН ва ФАД ларнинг тахминан 60% плазма оқсиллари билан боғланади.

    Дозаси оширилганда рибофлавиннинг катта қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Рибофлавин йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади.

    В6 витамини; Пиридоксин перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўларидан сўрилади ва жигарда плазма оқсиллари билан боғланади, фаол пиридоксал фосфатга айланади. У 4-пиридоксал кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади. В6 витамини асосан жигарда ва камроқ миқдорларда мушаклар ва мияда тўпланади. Пиридоксин йўлдош орқали ўтади ва ҳомила плазмасида унинг концентрацияси онанинг плазмасидагига қараганда 5 марта юқори.

    Фолат кислотаси ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Маълумки фолат полиглутаматлар сўрилганида моноглутаматларгача парчаланади. Фолат кислотаси қонга тез ўтади, у ерда плазма оқсиллари билан боғланади. Фолат кислотанинг бирмунча миқдори организмнинг тўқималари бўйлаб тақсимланади, бир қисми фолат кўринишида сийдик билан чиқарилади, бир қисми эса жигарда фолат кўринишида тўпланади.

    Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва организмнинг тўқималарига кенг тарқалади. Аскорбин кислотанинг дозаси ошганида организмдан сийдик билан тез чиқарилади ва бу жараён диурезни енгил ошиши билан кечади.

    Тиамин меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва организмнинг кўпчилик тўқималарига тарқалади. Организмнинг талабидан ортиқ миқдори тўпланмайди, балки ўзгармаган тиамин ёки унинг метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.

    Никотин кислотаси меъда-ичак йўлларидан сўрилади, организмнинг кўпчилик тўқималарига кенг тарқалади ва қисқа яримчиқарилиш даврига эга.

    Рух меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. У организмнинг кўпчилик тўқималарига кенг тарқалади. У асосан аҳлат билан чиқарилади ва жуда оз миқдорда сийдикда аниқланади.

     

    Қўлланилиши

    1.0 Темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволаш.

    2.0 Таъсирни турли кўринишлари чақирган анемия:

    • Жарроҳлик аралашуви
    • Ионловчи нурланиш
    • Давомли гемодиализ
    • Ҳомиладорлик ва эмизиклик даври
    • Жадал жисмоний фаоллик
    • Бери-бери
    • Хайз кўриш қон кетишлари.

     

    Қўллаш усули ва дозалари

    • Темир-танқислигини анемияси бўлган пациентлар 1-2 капсуладан кунига икки марта тахминан 3 ой давомида (анемиянинг оғирлилига қараб) қабул қилишлари керак.
    • Яширин темир танқислиги бўлган пациентлар 1-2 капсуладан кунига 1 марта 3-4 ҳафта давомида қабул қилишлари керак.
    • Ҳомиладор аёллар, ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасидан бошлаб, 1 капсуладан кунига бир марта қабул қилишлари, сўнгра бир ҳафтага танаффус қилишлари ва сўнгра яна бола туғилгунича (2 ҳафта қабул қилиш, 1 ҳафта танаффус) такрорлаш керак
    • Эмизиш даври давомида кунига 1 капсуладан буюрилади
    • Ҳайз цикли давомида: кунига 1 капсуладан хайздан 2 кун олдин, тўлиқ цикл давомида ва тугагандан сўнг 2 кун давомида. Препарат қабул қилишнинг тўлиқ давомийлиги, шу жумладан хайз цикли 10 кундан ошмаслиги керак.
    • Жадал жисмоний фаоллиги ёки Бери-Бери касаллиги бўлган одамларга препаратни кунига 1-2 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади.

     

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    • Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
    • Темир танқислиги туфайли келиб чиқмаган анемиялар (апластик анемия, гемолитик анемия, сидорохрестик анемия, В12 витамини ёки фолат кислотаси танқислиги туфайли келиб чиққан, мегалобласт анемия).
    • Гемосидероз. Гемохромотоз.
    • Жигарни шикастланиши.
    • Ҳомиладорлик (I учойлиги).

     

    Ножўя самаралари

    Меъда-ичак йўллари томонидан: қабзият ёки ич кетишлари, кўнгил айниши, меъда санчиқлари.

                МНТ томонидан: уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик ва депрессия.

                Аллергик реакциялар: экзематоз кўринишлар, эшакеми – кам кузатилади; шахсий ҳолларда – анафилактик шок, анафилактик реакциялар.

     

    Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

    • Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин, холистерамин ва алюминий, магний ва кальций сақловчи антацид препаратлар эримайдиган комплекслар ҳосил бўлиши ҳисобига темирнинг сўрилишини кескин пасайтиради.
    • Меъда ости безининг ферментларини сақловчи препаратлар темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
    • Фенобарбитал, карбамазепин, вальпроат, сульфасалазон, гормонал контрацептивлар, фолат кислотанинг антогонистлари, триметоприм билан бир вақтда қабул қилинганида фолат кислотанинг терапевтик фаоллиги пасаяди.
    • Тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ёки пеницилламин билан бир вақтда қўллаш ҳам темирнинг сўрилишини пасайишини, ҳам антибиотикларнинг антимикроб фаоллигини пасайишини чақирувчи комплексни ҳосил бўлишини чақиради.

     

    Махсус кўрсатмалар

    • Даволаш курси давомида плазмада темирнинг концентрациясини ва гемоглабиннинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Даволаш қоннинг манзараси нормаллашгунича ўтказилиши керак.
    • Темирнинг сўрилиши пасайишини олдини олиш учун капсулаларни қора чой, кофе ва сут билан ичиш тавсия қилинмайди.
    • Аҳлатни қора рангга  бўялиши сўрилмаган темирнинг чиқарилиши билан боғлиқ ва ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас.

    Ҳомиладорлик ва лактация

    Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида препаратни қабул қилиш мумкин эмас, ва иккинчи ва учинчи уч ойликларида мумкин. Полимальтоз комплексидаги ўзгармаган темирнинг  катта бўлмаган миқдори кўкрак сути билан чиқарилади; бироқ эмизикли болалар учун нохуш оқибатларнинг ривожланишини эҳтимоли кам.

    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

     

    Дозани ошириб юборилиши

    Симптомлари: эпигастрал сохада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, уйқучанлик, терини қизариши. Антидоти – дефероксамин. Доза ошириб юборилган ҳолларда, хатто агарда пациент ўзини яхши ҳис қилса ҳам, тиббий маслаҳат керак.

     

    Сақлаш шароити

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати

    Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 36 ой.

     

    Дорихоналардан бериш тартиби

    Рецептсиз.

     

    ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ НОМИ ВА МАНЗИЛИ:

    Marion Biotech Pvt. Ltd.

    B-49, Pradesh-67, NOIDA-201301

    Uttar Pradesh, India