• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Травамакс сироп

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ТРАВАМАКС®
    TRAVAMAX®

    Препаратнинг савдо номи: Травамакс®
    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат.
    Дори шакли: Ичга қўллаш учун сироп.
    Таркиби:
    Ҳар 10мл сақлайди:
    Фаол моддалар:
    Ялпиз (Mentha piperita) 2,20 мг
    Тозаланган асал (Honey Purified) 2,50 г
    Экстрактлар:
    Маданийлаштирилган узум (Vitis vinifera) 240,00 мг
    Юраксимонбаргли тиноспора (Tinospora cordifolia) 60,00 мг
    Қалампирмунчоқ дарахти (Myrtus caryophyllus) 24,40 мг
    Адатода васика (Adhatoda vasika, root bark) 160,00 мг
    Хитой долчини (Cinnamomum cassia) 75,00 мг
    Райҳон (Ocimum sanctum) 250,00 мг
    Бальзамодендрон мукул (Balsamodendron mukul) 48,00 мг
    Адатода васика (Adhatoda vasika,leaf & root bark) 150,00 мг
    Хушбўй мускат (Myristica fragrans) 100,00 мг
    Элефантопус (Elephantopus) 10,00 мг
    Чучукмия (Glycyrrhiza glabra) 150,00 мг
    Ҳиндистон крижовниги (Emblica officinalis) 20,00 мг
    Терминалия чебула (Terminalia chebula) 20,00 мг
    Терминалии белерика (Terminalia belerica) 20,00 мг
    Доривор занжабил (Zingiber officinale) 30,00 мг
    Узун қалампир (Piper longum) 30,00 мг
    Қора қалампир (Piper nigrum) 30,00 мг
    Қора қатли эмбелия (Embelia ribes) 40,00 мг
    Сурритан итузуми (Solanum jacquinii) 160,00 мг
    Сувли сироп асоси к.м.
    Ёрдамчи моддалар:
    Шакар, моногидрат лимонной кислотаси, натрий бензоати, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, пропилен гликоль, ароматизатор ширин апельсин, тозаланган сув.
    Таърифи: жигарранг рангли сироп, ўсимликка хос ҳидли ва музлатувчи ширин таъмли сироп.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи ва противозастойное восита.
    Код АТХ: R05CA10.

    Фармакотерапевтик хусусиятлари
    Сироп тумов, яллиғланган томоқ ва йўталнинг барча симптомларини енгиллаштиради. Маҳаллий таъсирга эга бўлиб, ангина ва бурун битишини енгиллаштиради. Травамакс® сироп ёқимли асал ва апельсин таъмга эга.
    Травамакс® йуталга қарши сиропининг барча таркибидаги компонентлар йўтал, тумов ва ангинанинг барча симптомларини енгиллаштиради.
    Қалампирмунчоқ, Бальзамодендрон мукул, Адхатода васика балғам кўчирувчи сифатида таъсир кўрсатади. Муқаддас райхон йўтал ва шамоллашда ишлатилади. Хушбўй мускатник яллиғланиш ва шамоллашда таъсир қилади. Чучукмия, Ҳиндистон крижовниги ва Хитой долчини аллергик йўталда, астмада ва кўкрак йўталида енгиллик беради. Терминалия чебула ангина ва бронхитда ишлатилади. Доривор имбирь йўталга қарши, балғам кўчирувчи ва антисептик сифатида таъсир қилади. Узун қалампир ва қора қалампир нафас йўлларини қувватлаб туради. Қорақатсимон Эмбелия юқори нафас йўлларининг инфекцияларига қарши таъсир қилади. Ялпиз томоқни тинчлантиради. Асал йиллар давомида текширилган, шамоллаш симптомларини бартараф қилиш учун ва йўталда самарали ишлатиладиган восита бўлиб, бошқа компонентлар билан бирга Травамакс йўталга қарши сиропининг фаоллигини оширади.

    Фармакокинетикаси
    Дори воситаси ўсимликликлардан иборат бўлган сабабли, фармакокинетик тадқиқотлар ўтқазиш имкони йўқ.

    Қўлланилиши
    Травамакс® йуталга қарши сироп яллиғланган томоқ, қуруқ ва оғриқли йўтал, грипп, нам ва аллергик йўтал, астма, бронхит, пневмония каби нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларидаги йўтал, «чекувчилар» йўтали ва шамоллашнинг умумий симптомларида қўлланади.

    Ножўя таъсирлари
    Меъёрида ишлатилганида Травамакс® сиропининг ингредиентлари организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Аммо ингредиентларга юқори сезувчанликда, кам ҳолларда аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари препаратни ишлатиш тўхтатилганидан сўнг йуқолади. Агар аломатлар давом этилса, шифокорга мурожаат қилинсин.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Реакций выявлено не было.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Препаратнинг таркибидаги компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш тавсия этилмайди.

    Дозалаш
    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: кунига 1- 2 чой қошиқдан 3 – 4 марта.
    12 ёшгача бўлган болалар: кунига 1 чой қошиқдан 3 – 4 марта.

    Махсус кўрсатмалар
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокор тавсияси билан қўллаш мумкин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Ножўя таъсир кўрсатиш ҳақида маълумот хабар берилмаган. В случае превышения дозировки рекомендуются симптоматическая терапия и общие вспомогательные меры.

    Ўрам
    100 мл сироп қаҳрабо рангли ПЭТ бутылкада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамга жойланган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати:
    36 ой.

    Бериш тартиби:
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи :
    Marion Biotech Pvt. Ltd.” Ноида, Ҳиндистон

    Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
    Quaramx Medikal МЧЖ, 100022, г. Тошкент, Яккасарой тумани, У. Носир 1 тор к., 22.
    Тел./факс: +99871 2527862/63.
    E-mail: uzbekistan@quramax.com