• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Травамакс Плюс сироп

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ТРАВАМАКС® ПЛЮС
    TRAVAMAX® PLUS

    Препаратнинг савдо номи: Травамакс® плюс
    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат.
    Дори шакли: ичга қўллаш учун сироп.
    Таркиби:
    Ҳар 10 мл сироп сақлайди:
    Актив моддалар:
    Ялпиз (Mentha sylvestris)
    Экстрактлар: 3,00 мг
    Райҳон (Ocimum sanctum) 19,00 мг
    Адхатода васика (Adhatoda vasica) 4,68 мг
    Чучукмия (Glycyrrhiza glabra) 37,50 мг
    Доривор занжабил (Zingiber officinale) 2,00 мг
    Узун қалампир (Piper longum) 0,26 мг
    Сариқ итузум (Solanum xanthocarpum) 4,68 мг
    Терминалия белерика (Terminalia belerica) 4,68 мг
    Сумах (Pistacia integerrima) 4,68 мг
    Уч бўлакли клеродендрум (Clerodendron serratum) 4,68 мг
    Андиз (Inula racemosa) 2,34 мг
    Акирантес (Achyranthus aspera) 4,68 мг
    Ёрдамчи моддалар: шакар, натрий бензоат, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, пропиленгликоль, лимон кислотаси моногидрати, ширин апельсин ароматизатори, асал, тозаланган сув q.s.
    Таърифи: жигарранг рангли сироп, ўсимликка хос ҳидли ва музлатувчи ширин таъмли сироп.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши восита.
    Код АТХ: R05CA10.

    Фармакотерапевтик хусусиятлари
    Травамакс® плюс сироп йўтал, тумов ва яллиғланган томоқни барча симптомларини енгиллаштиради. Маҳаллий таъсирга эга, ангина ва тумовни енгиллаштиради. Травамакс® плюс сироп ёқимли асал ва апельсин таъмига эга.
    Травамакс® плюс сиропининг барча таркиби йўтал, тумов ва ангинанинг барча симптомларини енгиллаштиради.
    Адхатода васика балғам кўчирувчи сифатида таъсир кўрсатади. Райҳон йўтал ва шамоллашда ишлатилади. Итузум яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, иситма туширувчи, аллергияга қарши таъсирга эга. Акирантес, сумах уруғи ва уч бўлакли клеродендрум кучли антиоксидант сифатига эга. Чучукмия аллергик йўталда, астмада, кўкрак йўталида енгиллик беради. Доривор занжабил йўталга қарши, балғам кўчирувчи, антисептик сифатида таъсир қилади.
    Узун қалампир ва қора мурч нафас йўлларини қувватлаб туради. Андиз илдизи балғамни самарали кўчиради, нафас йулларидаги шиллиқ миқдорини камайтиради, йўтал ҳуружини енгилаштиради ва томоқ яллиғлашидан ҳалос этади. Ментол томоқни тинчлантиради. Асал йиллар давомида текширилган, шамоллаш симптомларини бартараф қилиш учун ва йўталда самарали ишлатиладиган восита бўлиб, бошқа компонентлар билан бирга Травамакс плюс йўталга қарши сиропининг фаоллигини оширади.

    Фармакокинетикаси
    Дори воситаси ўсимликлардан иборат бўлгани сабабли, фармакокинетик тадқиқотлар ўтқазиш имкони йўқ.

    Қўлланилиши
    Травамакс® плюс йуталга қарши сиропи қуйидагиларда қўлланади:
    Томоқ яллиғланишида, қуруқ ва безовта қилувчи йўталда, гриппда, нам ва аллергик йўталда, астма, бронхит каби ўткир ав сурункали касалликларнинг фонида бўлган йўталда, пневмонияда, “чекувчилар” йўталида, умумий шамоллаш аломатларида.

    Ножўя таъсирлари
    Меъёрида ишлатилганида Травамакс® плюс сиропининг ингредиентлари организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Аммо ингредиентларга юқори сезувчанликда, кам ҳолларда аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари препаратни ишлатиш тўхтатилганидан сўнг йуқолади.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Препаратнинг таркибидаги компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.

    Қуллаш усули ва дозалари
    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: кунига 5-10 мл дан 3 – 4 марта.
    12 ёшгача бўлган болалар: кунига 5 мл дан 3 – 4 марта.

    Махсус кўрсатмалар
    Касалликнинг симптомларидан бирортасини давомийлиги узайганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокор тавсияси билан қўллаш мумкин.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Кузатилмаган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи :
    Marion Biotech Pvt. Ltd.” Ноида, Ҳиндистон

    Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
    Quaramx Medikal МЧЖ, 100070, г. Тошкент, Яккасарой тумани, Глинка кўч, 35.
    Тел./факс: +9987128 1143 81/82.
    E-mail: uzbekistan@quramax.com