• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Травамакс шимиш учун таблеткалар

    Травамакс шимиш учун таблеткалар

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ТРАВАМАКС
    TRAVAMAX™

    Препаратнинг савдо номи: Травамакс
    Дори шакли: шимиш учун таблеткалар
    Таркиби:
    Ҳар бир таблетка сақлайди:
    Ментол – 6,5 мг,
    Экстрактлар:
    Ширинмия (glycyrrhiza glabra) – 9,5 мг
    Доривор Имбирь (zingiber officinale) 4,5 мг
    Сариқ мевали итузум (solanum xanthocarpum) 1,9 мг
    Муқаддас Базилик (ocimum sanctum) 1,9 мг
    Ҳинд Крыжовниги (phyllanthus emblica) 4,5 мг
    Корица (cinnamomum zeylanicum) 1,9 мг
    ароматизаторлар, қанд асоси – етарли миқдорда.
    Ёрдамчи моддалар: қанд, суюқ глюкоза, лимон кислотаси моногидрати, парафин мум, тозаланган тальк, магний стеарати, кальций карбонати, карнауба муми, суюк енгил парафин, тозаланган сув, лимон ва асал хушбуйи, Карамель бўёвчиси (асал ва лимон мазали шимиш учун таблеткалар учун), лимон ҳушбўйи, Куркумин бўёвчиси (лимон мазали шимиш учун таблеткалар учун).
    Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

    Фармакологик хусусиятлари
    Travamax йўталга қарши шимиш учун таблеткалар синчиклаб танлаб олинган гиёҳларнинг оптимал мувозанатланган йиғиндиси. Ўтларнинг бу сифатлари Аювердада кўп асрлар давомида тавсия қилинган. Travamax йўталга қарши шимиш учун таблеткалар томоқ оғриғи ва бурун битишида жуда самарали воситадир. У қуйидаги ўтлардан ташкил топган:
    *Ментол кучли балғам кўчирувчи ва тинчлантирувчи восита ва оғизни юқори даражада софлантириш хусусиятига эга.
    *Ширинмия экстракти ўзининг яллиғланишга қарши таъсири туфайли балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади.
    *Имбирь сурункали ва қайталанувчи йўтални ёки тез-тез шамоллашларни даволашда фойда беради.
    *Канткари антиастматик, яллиғланишга қарши, йўталга қарши, иситмани туширувчи, спазмолитик ва антигистамин таъсир кўрсатади.
    *Базилик нафас йўлларининг касалликларида жуда муҳим восита ҳисобланади ва кучли йўталга қарши ва антибактериал таъсирга эга.
    *Ҳинд Крыжовниги ёшартирувчи восита сифатида таъсир қилади, иммуностимулловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга ва касалликнинг қайталанишини олдини олади.
    *Корица балғам кўчирувчи сифатида таъсир қилади ва оғиздан ноҳуш ҳидни йўқотади.

    Қўлланилиши
    Travamax йўталга қарши шимиш учун таблеткалар томоқ оғриғида, йўталда, шамоллашда, томоқ ва бурун битишида, қуруқ таьсирловчи йўталда ва чекувчилар йўталида қўлланади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1-2 таблеткадан кунига 4-5 марта ёки заруратига қараб. 12 ёшгача бўлган болалар: 1 таблеткадан кунига 4-5 марта ёки заруратига қараб.

    Ножўя таъсирлари
    Travamax йўталга қарши шимиш учун таблеткаларнинг ингредиентлари одатда нормал ишлатилганида яхши ўзлаштирилади, лекин юқори сезувчанлик ҳолатида аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя самараларининг симптомлари, агар улар бўлса, препарат бекор қилинганидан кейин йўқолиб кетади. Агарда симптомлари ўтиб кетмаса шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Travamax йўталга қарши шимиш учун таблеткалар препаратнинг ингредиентларидан ҳар қандайига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Travamax™ йўталга қарши шимиш учун таблеткаларнинг бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири кузатилмаган.

    Махсус кўрсатмалар
    Ҳомиладорлик ва лактация:Ҳомиладорлик ва лактация даврида ножўя самараларининг ҳоллари кузатилмаган, лекин препаратни бу даврда шифокорнинг тавсиясини ҳисобга олиб ишлатишни маслаҳат берамиз.
    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган. Доза ошириб юборилган холда симптоматик даволаш ва умумий чоралар тавсия қилинади.

    Чиқарилиш шакли
    4 шимиш учун таблетка блистерга жойланган. 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
    1 шимиш учун таблетка пакетчага жойланган. 100 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан ПЭТ банкага жойланган.
    1 шимиш учун таблетка пакетчага жойланган. 100 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи: Marion Biotech Pvt., Гуджарат, Ҳиндистон.