• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Травамакс гранулалар

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ТРАВАМАКС
    TRAVAMAX

    Препаратнинг савдо номи: Травамакс
    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат.
    Дори шакли: гранулалар
    Таркиби
    Ҳар 5 гр қуйидаги экстрактларни сақлайди:
    Фаол моддалар:
    Яланғоч чучукмия 149,00 мг,
    Атадхода Васика 87,00 мг,
    Доривор Шивит 123,00 мг,
    Доривор валериана 78,00 мг,
    Шарсимон эвкалипт 63,00 мг,
    Асал 100,00 мг,
    Цитрон экстракти 0,20 мл,
    Имбир экстракти 70,00 мг.
    Ёрдамчи моддалар: сахароза
    Таърифи: оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли гранулалар.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши восита.
    Код ATC: R05X

    Фармакологик хусусиятлари:
    Травамакс гранулалари препарати йуталда ва шамоллашда самаралидир, юмшоқ оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Травамакс гранулаларининг таркибида томирли Адатода, Имбирь ва Эвкалипт борлиги туфайли, бронхларни кенгайтирувчи ва балғам кўчирувчи ҳусусиятларга эга, таркибида Чучукмия, Доривор Шивит, Цитрон ва Асал борлиги туфайли оғриқ қолдирувчи ва аллергияга қарши ҳусусиятларга эга, улар йўталда самаралидир.

    Фармакокинетикаси
    Доривор ўтли гранулаларнинг таркибидаги кимёвий компонентлар ингичка ичакда сўрилади, организмда қон оқими бўйлаб тарқалади ва кўп қисми буйраклар орқали чиқарилади.

    Қўлланилиши
    Қуйидаги симптомлар билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда қўлланади:
    – тoмоқни яллиғланиши ёки қичишиш
    – бурунни битиши
    – йўтал
    – шамоллаш
    – грипп.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Перорал қабул қилиш учун мўлжалланган.
    Бир пакетча бир стакан қайнаган сувда эритилади
    Бир пакетчадан кунига 3-4 марта ёки заруратга қараб қабул қилинади.

    12 ёшгача бўлган болаларга: пакетчани ярми 1/2 стакан қайнаган сувда эритилади, кунига 3-4 марта ёки заруратга қараб қабул қилинади.
    Фильтрдан ўтказилмасин. Шакар ёки сут қўшилмасин.

    Ножўя таъсирлари
    Ҳозирги вақтда ножўя кўринишлари юзасидан хабарлар берилмаган.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Препаратнинг таркибидаги компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.

    Махсус кўрсатмалар
    Касалликнинг симптомларидан бирортасини давомийлиги узайганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокор тавсияси билан қўллаш мумкин.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

    Чиқарилиш шакли
    Биринчи ўрам: 5 граммдан пакетчаларда.
    Иккиламчи ўрам: 5та пакетча қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати:
    3 йил.

    Бериш тартиби:
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи :
    Marion Biotech Pvt. Ltd.” Ноида, Ҳиндистон