• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    НОЛГРИПП

    Препаратнинг савдо номи: Нолгрипп®

    Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин.

    Дори шакли: таблеткалар.

    Таркиби:
    Ҳар бир  қобиқ билан қопланманган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

    фаол моддалар: парацетамол 500 мг, кофеин 30 мг, фенилэфрин гидрохлориди 5 мг, хлорфенирамин малеати 2 мг.

    ёрдамчи моддалар: крахмал, сариқ хинолин бўёвчиси, кальций сульфат дигидрати, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, натрий кроскармелоза, натрий лаурильсульфати, натрий крахмал гликоли, тозаланган сув.

    Таърифи: оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган, капсула шаклли, қобиқ билан қопланмаган, бир томони рискали таблеткалар.

    Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антиперитик.

    АТХ коди: N02BE71

    Фармакологик ҳусусиятлари
    Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, гипоталамусдаги терморегуляция марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида томирларнинг кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликнинг чиқарилиши кучаяди.

    Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон) – симпатомиметик амин, томирлардаги a-адренорецепторларни стимулятори ҳисобланади, юракдаги b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, томирларнинг торайишини чақиради. Бу эса бурун йўллари шиллиқ қаватини яллиғланиш оқибатидаги шишини вақтинчалик камайтиради.

    Хлорфенирамин малеати – гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларидаги Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг таъсир самарасини йўқотмайди. У буруннинг битиб қолишини, тумовни ва аксиришни қўшимча камайишини таъминлайди.

    Кофеин марказий нерв тизимига стимулловчи таъсир кўрсатиб, чарчоқликни ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини ошишига олиб келади.

     Фармакокинетикаси
    Парацетамол ичга қабул қилинганида тез ва яхши сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 10-60 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозига олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача вақт орасида ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу организмда метаболитларни тўпланишига олиб келади.

    Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади.

    Хлорфенирамин малеат ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

    Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан кейин эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

     Қўлланиши
    Юқори тана ҳарорати ва гриппнинг симптомларини бартараф қилади.

    Нолгрипп® таблеткалари иситма, шамаллош, грипп, танадаги оғриқ (бўғим ва мушакларда оғриқ), аллергик ринит, бурун битиши, тумов, кўз ёшланиши, томоқ қичиши, синусит, бош оғриғи, инфлюэнца бўлганида қўлланади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Катталар: ичга 1 таблеткадан ҳар 4-6 соатда ёки шифокор кўрсатмасига кўра буюрилади. 24 соат ичида 6 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин.

    Болалар: 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга ичга 1/2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда ёки шифокор кўрсатмаси буйича буюрилади. 24 соат ичида 3 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин.

    6 ёшдан кичик бўлган болаларга: фақат шифокорни кўрсатмаси бўйича буюрилади.

    Ножўя таъсирлари
    Препарат тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади. Баъзида қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин:

    Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши;

    Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак етишмовчилиги, ўткир тубуляр некроз, интерстициал нефрит;

    Қон тизими томонидан: анемия, метгемоглобинемия;

    Нафас тизими томонидан: ҳансираш, эозонофил пневмония;

    Юрак қон-томир тизими томонидан: гипертония, гипотония;

    Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, толиқиш, асабийлашиш;

    Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, тери тошмаси, эритема, эшакеми, анафилаксия;

    Агар ножўя самараларнинг симптомлари мавжуд бўлса, препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
    • ҳомиладорлик, лактация даври;
    • болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

    Эҳтиёткорлик билан
    Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон без касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўлланади.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради.

    Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятниивожланиш хавфини оширади.

    Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Гуанетидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради.

    Махсус кўрсатмалар
    Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

    Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

    Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

     Дозани ошириб юборилиши
    Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

    Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

     Чиқарилиш шакли
    Бирламчи ўрами: 4 таблеткадан алюмин фольгали стрипда.

    Иккиламчи ўрами: 1 стрип қоғоз ўрамда.

    Гуруҳланган ўрамлар: 4 таблеткадан 25 қоғозли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

     Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

     Яроқлилик муддати:  4 йил.

     Дорихоналардан бериш тартиби : Рецептсиз.

     Ишлаб чиқарувчи:
    “Marion Biotech Pvt. Ltd.” Нойда, Ҳиндистон.