• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Кюразит капсулалар

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    КЮРАЗИТ
    QURAZIT

    Препаратнинг савдо номи: Кюразит
    Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин
    Дори шакли: капсула / ичга қабул қилиш учун суспензия

    Таркиби
    1 капсула сақлайди:
    Фаол модда: азитромицин дигидратиФ. США
    сувсиз азитромицинга эквивалент 250 мг; 500 мг;
    Ёрдамчи моддалар:
    Кюразит капсулалар 250 мг: магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, индион-234, икки асосли кальций фосфати;
    Кюразит капсулалар 500 мг: магний стеарати, индион-234;
    5 мл суспензия сақлайди:
    Фаол модда: азитромицин дигидрати Ф. США
    сувсиз азитромицинга эквивалент 200 мг;
    Таъмли кушимча моддалар билан
    Ёрдамчи моддалар: смола (Ionex QM 1011), сахароза, суюқ сорбитол (70 % кристаллизация бўлмайдиган), натрий бензоати, ксантан смоласи, твин 80 (полисорбат 80), натрий цитрати, ментол, натрий сахарин, апелсин, банан ва ялпиз таъмли, сукралоза, тозаланган сув.
    Таърифи:
    250 мг капсула: қаттиқ желатин цилиндрик шаклли, четлари ярим сферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар, корпуси тўқ кўк ва қопқоғи оч кўк рангли. Капсуланинг ичидагиси оқ рангли кукун.
    500 мг капсула: қаттиқ желатин цилиндрик шаклли, четлари ярим сферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар, корпуси ва қопқоғи кўк рангли. Капсуланинг ичидагиси оқ рангли кукун.
    Ичга қабул қилиш учун суспензия: апельсин, банан, ялпиз таъмли ҳидсиз, ок рангли суюқлик.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (макролидлар гуруҳи).
    АТХ коди: J01FA10

    Фармакологик ҳусусиятлари
    Кюразит (азитромицин) макролид антибиотиклар гуруҳини вакили – азалидлар ҳисобланади. Препарат кенг таъсир доирасига эга. Азитромицинни таъсир механизми – 50S-рибосомал суббирликлар билан боғланиши орқали бактериялардаги оқсилларни ингибирлашдан иборат.
    Азитромицин граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг кенг доирасига нисбатан фаол:
    Граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes (β-гемолитик стрептококкларнинг A гуруҳи), Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis,. Граммусбат таёқчалар: Clostridium perfringens (эритромицинга нисбатан фаолроқ); Corynebacterium diphtheriae; Listeria monocytogenes; Bacillus anthracis, Propionobacterium acnes, Nocardia spp. (баъзи штаммлари).
    Грамманфий микроорганизмлар: Legionella pneumophila, Campylobacter jejuni ва Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae (эритромицин и кларитромицинга нисбатан фаолроқ), Haemophilus ducrei, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Pasteurella multocida, Borrelia spp., Brucella spp. ни баъзи штаммлари, Flavobacterium spp.
    Escherichia coli ни кўпчилик штаммлари, Salmonella spp. ни турлари (S. enterica), Shigella spp. и Aeromonas spp., Bacteroides fragilis.
    Микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae ва hominis, Ureaplasma urealyticum; Chlamydia trachomatis, C. pneumoniae спирохеталар (Treponema pallidum);
    Баъзи грамманфий анаэроблар: Actinomyces spp. ни баъзи штаммлари.
    Mycobacterium scrofulaceum и M. kansasii.
    Стафилококклар, энтерококклар ва стрептококкларнинг эритромицинга чидамли кўпчилик штаммлари, S. aureus ни метициллинга чидамли штаммлари, азитромицинга ҳам чидамлидир. Pseudomonas aeruginosa, Klebsiella spp. Enterobacter spp., Citrobacter spp., Proteus spp., Providencia spp., Morganella spp., Serracia spp. ларнинг баъзи турлари азитромицинга чидамли.

    Фармакокинетикаси
    Азитромицин оғиз орқали қабул қилинганида тез сўрилади ва бутун тана бўйлаб кенг тарқалади. Дори воситаси плазмада чўққи концентрациясига тахминан 0,4 мкг/мл ичга қабул қилинганидан сўнг 2-3 соатдан кейин эришилади. Азитромицинни тўқималарга тез тақсимланиши ва ҳужайралардаги юқори концентрацияси тўқималарда плазма ёки зардобдагига нисбатан аҳамиятли даражада юқори концентрацияларда бўлишига олиб келади. Катта бўлмаган миқдори жигарда диметилланиш йўли билан метаболизмга учрайди, метаболитлари ўт билан, асосан, ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг катта бўлмаган миқдори (дозасининг 12%) сийдик билан чиқарилади. Якуний ярим чиқарилиш даври 68 соатни ташкил этади.

    Қўлланилиши
    Кюразитни қуйидаги касалликларни даволашда қўллаш мумкин:
    • юқори нафас йўллари инфекциялари: бактериал фарингит/тонзиллит, синусит ва ўрта қулоқ отити;
    • қуйи нафас йўллари инфекциялари: Касалхонадан ташқари пневмония, бронхит, ўпкани сурункали обструктив касаллигини зўрайиши ;
    • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари: миграцияланувчи эритема (Лайм касаллигини биринчи босқичи), сарамас, импетиго ва иккиламчи пиодермия;
    • венерик касалликлар: асоратланмаган уретрит/цервицит;
    • меъда ва ўн икки бармоқли ичакни, Helicobacter pylori инфексияси чақирган яраси.

    Қўллаш усули ва дозаси
    Капсулалар
    Катталар

    Инфекциялар Тавсия этилган дозаси / даволаш давомийлиги
    Ўткир бактериал бронхит, ўпкани сурункали обструктив касаллигини зўрайиши (енгилдан ўртача оғирлик даражасигача) 500 мг уч кун давомида бир марталик доза кўринишида
    Касалхона ташқи пневмония , фарингит / тонзиллит, бронхит ва тери / терининг ҳосилаларини инфекциялари (асоратланмаган) 500 мг биринчи кун бир марталик доза кўринишида, сўнгра кунига 250 мг 2 дан 5 кунгача
    Ўткир бактериал синусит 500 мг уч кун давомида бир марталик доза кўринишида
    Жинсий аъзоларни яралари (юмшоқ шанкр) 1 г бир марталик доза кўринишида
    Гонококкли бўлмаган уретрит ва цервицит 1 г бир марталик доза кўринишида
    Гонококкли уретрит ва цервицит 1 г бир марталик доза кўринишида

    Суспензия
    Болалар: дозаси ва қўллаш тез-тезлиги инфекцияни оғирлигига қараб аниқланиши керак.

    Инфекциялар Тавсия этилган дозаси / даволаш давомийлиги
    Ўткир ўрта қулоқ отити 10 мг/кг уч кун давомида бир марталик доза кўринишида
    Ўткир бактериал синусит 10 мг/кг уч кун давомида бир марталик доза кўринишида
    Касалхона ташқи пневмония 10 мг/кг биринчи кун бир марталик доза кўринишида, сўнгра кунига 5 мг/кг 2 дан 5 кунгача

    Кюразит капсулалар ва суспензияси овқат билан ёки усиз қабул қилиниши мумкин.

    Ножўя самаралари
    Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қоринда оғриқ, жигар ферментлари фаоллигини транзитор ошиши, кам ҳолларда – холестатик сариқлик;
    Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, Квинке шиши, эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз;
    Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – фотосенсибилизация;
    МНТ томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, кам ҳолларда – уйқучанлик, ҳолсизлик;
    Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения;
    Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – кўкракда оғриқ;
    Сийдик жинсий тизим томонидан: вагинит, кам ҳолларда – кандидоз, нефрит, мочевинани қолдиқ азотини ошиши;
    Бошқалар: кам ҳолларда – гипергликемия, бўғимларда оғриқ.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Кюразит препаратини азитромицин, эритромицин ва ҳар қандай бошқа макролидларга ёки кетолидларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

    Дориларни ўзаро таъсири
    Азитромицин қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўлланганида шундай самаралар кузатилиши мумкин:
    • Шохкуя алкалоидлари: эрготизм бўлиш ҳавфини истисно қилиш мумкин эмас;
    • Варфарин: варфариннинг самарасини кучайганлиги таърифланган;
    • Дигоксин ёки дигитоксин: плазмада юрак гликозидларининг концентрациясини ва гликозидлар билан заҳарланишни сезиларли ошириши мумкин;
    • Дизопирамид: қоринчалар фибрилляцияси ҳоллари хақида таърифланган;
    • Ловастатин: рабдомиолизни бир неча ҳоллари таърифланган;
    • Рифабутин: нейтропения ва лейкопениянинг ҳавфини оширади;
    • Циклоспорин: циклоспориннинг метаболизми бузилади, бу циклоспорин томонидан чақирилган нохуш ва токсик реакциялар ҳавфини оширади.

    Махсус кўрсатмалар
    Кюразит препаратини овқатланишдан камида бир соат олдин ёки икки соат кейин қўллаш керак. алюминий ва магний сақловчи антацидлар ва азитромицинни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Азитромицин жигар орқали чиқарилади, шунинг учун азитромицин жигар фаолияти бузилган пациентларга юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
    Ҳомиладорлик ва лактация
    Кюразит хомиладорлик учун Б категория препарат хисобланади. Кюразит йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорлик вақтида уни фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
    Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Дозани ошириб юборилиши кўришни хиралашишини чақириши мумкин ва инфекцияни такроран юқиш эҳтимоли мавжуд. Агар сизда инфекцияни такроран юқишини бирон бир белгилари пайдо бўлса, шифокорга хабар беринг.

    Чиқарилиш шакли
    Кюразит 250: 6 капсула блистерга жойланган ва 1 шундай блистер картон қутига (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга) жойланган.
    Кюразит 500: 3 капсула блистерга жойланган ва 1 шундай блистер картон қутига (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга) жойланган.
    Кюразит ичга қабул қилиш учун суспензия: 15 мл дан ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қаҳрабо рангли ПЭТ-бутилкага жойланган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецепт бўйича.

    Ишлаб чиқарувчи
    “Marion Biotech Pvt. Ltd.” Нойда, Ҳиндистон.