• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Инфекон инфузия

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ИНФЕКОН
    INFECON

    Препаратнинг савдо номи: Инфекон
    Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол
    Дори шакли: инфузия учун эритма
    Таркиби:
    Хар 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
    фаол модда: флуконазол (Ф.США) – 200 мг;
    ёрдамчи моддалар: натрий хлориди (Б.Ф.) – 0.9 % о/о; инъекция учун сув (Б.Ф.) – q.s.
    Таърифи: таркибида бирон-бир заррачалар ва толалар сақламаган, рангсиз эритма.
    Фармакотерапевтик гурухи: замбуруғларга қарши восита.
    АТС коди: J02AC01

    Фармакологик хусусиятлари
    Фармакодинамикаси
    Инфекон – бу флуконазолнинг изоосмотик, стерил, апироген эритмасидир. Флуконазол триазол гуруҳига мансуб бўлган замбуруғларга қарши препарат бўлиб, унинг таъсир механизми эргостеролнинг биосинтезини специфик тормозлашдан иборат, натижада замбуруғларнинг хужайра мембраналарини парчаланиши кузатилади. Флуконазол замбуруғ хужайрасининг цитохром Р-450 га боғлиқ ферментига нисбатан спецификлик даражаси юқори. Антиандроген фаолликка эга эмас.
    Таъсир доираси Candida albicans каби қатор патоген замбуруғлар ва Cryptococcus синфига мансуб бўлган бошқа турдаги замбуруғлар, ва дерматофитлардан иборат. Candida krusei флуконазолга чидамлидир. Candida glabrata ни флуконазолга сезгирлиги паст, изолятларининг тахминан 40% флуконазолга нисбатан чидамлидир.
    Aspergillus турига мансуб бўлган инфекцияларга флуконазолни қўллаш мумкин эмас.

    Фармакокинетикаси
    Вена ичига юборилганидан сўнг организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши ўтади.
    Тақсимланиши
    Қон плазмасидаги концентрацияси препаратнинг дозасига тўғри пропорционал. Кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликда фаол моддани концентрацияси плазмадаги концентрацияси билан бир хил.
    Тер суюқлиги, эпидермис ва терининг шох қавати (селектив тўпланиши) да плазмадаги концентрациялардан юқори концентрацияларга эришилади.
    Орқа мия суюқлигига осон ўтади; замбуруғли менингитда препаратнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 85% ни ташкил этади.
    Қон плазмасида флуконазол 90% мувозанатли концентрациясига (Css) 4-5 кунга келиб эришилади. Одатдаги суткалик дозасидан 2 марта ортиқ бўлган “Зарб” дозани (биринчи кунда) юбориш, 2 кунга келиб 90% мувозанатли концентрацияга (Css) эришиш имконини беради.
    Тахминий тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги умумий суюқлик миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст – 11-12% ни ташкил этади.
    Метаболизми ва чиқарилиши
    Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 30 соатни ташкил этади. Жигардаги CYP2C9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% – ўзгармаган ҳолда, 11% метаболитлар ҳолида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренси (КК) га пропорционалдир.
    Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракнинг функционал ҳолатига аҳамиятли даражада боғлиқ, бунда Т1/2 ва КК ўртасида аксинча боғлиқлик мавжуд. Гемодиализдан сўнг 3 соат давомида қон плазмасидаги флуконазолнинг концентрацияси 50% га пасаяди. Флуконазол вена ичига юборилганида ёки ичга қабул қилинганида, унинг фармакокинетикаси ўхшашдир, бу бир дори шаклини қўллашдан бошқа дори шаклини қўллашга осон ўтиш имконини беради.
    Болаларда флуконазолнинг фармакокинетикаси
    Болаларда қуйидаги фармакокинетик кўрсаткичлари олинган:
    Ёши Дозаси (мг/кг) Ярим чиқарилиш даври (соат) Эгрилиги остидаги майдон (мкг соат/мл)
    11 кунлик – 11 ойлик Бир марта –3 мг/кг в/и 23 110,1
    9 ойлик – 13 ёш Бир марта – 2 мг/кг ичга 25,0 94,7
    9 ойлик – 13 ёш Бир марта – 8 мг/кг ичга 19,5 362,5
    5 ёш – 15 ёш Кўп марта – 2 мг/кг в/и 17,4* 67,4*
    5 ёш – 15 ёш Кўп марта – 4 мг/кг в/и 15,2* 139,1*
    5 ёш – 15 ёш Кўп марта – 8 мг/кг в/и 17,6* 196,7*
    Ўртача ёш
    7 ёш Кўп марта – 3 мг/кг ичга 15,5 41,6

    *охирги кунида кузатилган кўрсаткич.

    Чала туғилган (тахминан 28 ҳафталик) болаларга флуконазол болалар жадал даволаш бўлимида даволанаётган вақтда тана вазнига 6 мг/кг дан ҳар 3-куни максимум 5 дозасини юборишга эришилгунича вена ичига юборилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври 1-кунида 74 соат (тахминан 44-185 соатлар) ни ташкил қилган, 7-кунга келиб ўртача 53 соат (тахминан 30-131 соатлар) гача ва 13 кунга келиб ўртача 47 соат (тахминан 27-68 соатлар) гача камайган.
    Эгрилиги остидаги майдон 1-кунда 271 мкг соат/мл (тахминан 173-385 мкг соат/мл) ни ташкил қилган, сўнгра 7-кунга келиб 490 мкг соат/мл (тахминан 292-734 мкг соат/мл) гача ошган ва 13 кунга келиб ўртача 360 мкг соат/мл (тахминан 167-566 мкг соат/мл) гача камайган.
    Тақсимланиш ҳажми 1-кунда 1183 мл/кг (тахминан 1070-1470 мл/кг) ни ташкил қилган, сўнгра 7 кунга келиб ўртача 1184 мл/кг (тахминан 510-2130 мл/кг) гача ва 13 кунга келиб 1328 мл/кг (тахминан 1040-1680 мл/кг) гача ошган.
    Кекса ёшдаги пациентларда флуконазолнинг фармакокинетикаси
    65 ёш ва ундан ошган кекса ёшдаги пациентлар флуконазолни 50 мг дозада ичга бир марта қабул қилганда, уларнинг баъзилари диуретиклар қабул қилганлар, қон плазмасида максимал концентрациясига Сmax қабул қилгандан сўнг 1,3 соат ўтгач эришилган ва 1,54 мкг/мл ни ташкил қилган, AUC ни ўртача қиймати 76,4 ± 20,3 мкг соат/мл ни, ярим чиқарилиш даври эса – 46,2 соатни ташкил қилган. Бу фармакокинетик кўрсаткичларнинг қиймати ёш пациентларникига нисбатан юқоридир. Диуретикларни бир вақтда қабул қилиш AUC ва Сmax ларни яққол ўзгаришига олиб келмаган. Кекса ёшдаги пациентларда креатинин клиренси (74 мл/мин), буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқариладиган флуконазолнинг фоизи (0-24 соат, 22%), ва флуконазолнинг буйрак клиренси (0,124 мл/мин/кг) ёш пациентларникига нисбатан пастдир, бу эҳтимол, буйраклар фаолиятини кекса ёш учун характерли бўлган пастлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
    Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда флуконазолнинг фармакокинетикаси
    Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (буйрак калаваларидаги фильтрация тезлиги < 20 мл/мин) препаратни ярим чиқарилиш даври 30 дан 98 соатгача ошган. Қўлланилиши
    Инфекон куйидаги касалликларни даволлаш учун кўрсатилган:
    • криптококк инфекциялари, шу жумладан менингит, тизимли замбуруғли инфекциялар, ҳамда кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва пневмонияда.
    • сийдик йўлларини замбуруғли инфекциялари ва перитонитда.
    • орофарингеал ва эзофагеал кандидозда.
    • дерматофитоз, қипиқланувчи темиратки ва замбуруғли баланитда.
    • иммунитети суст бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олишда.
    • суяк кўмиги кўчириб ўтказилган сўнг цитостатик химиотерапия ёки нур билан даволанаётган беморларда кандидозни олдини олиш мақсадида қўлланилади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Инфекон препаратини дозаси, қўллаш частотаси ва даволаш давомийлиги инфекцияни оғирлигига қараб буюрилади. Ичга қабул қилинганида флуконазолни сўрилиши тез ва тўлиқ бўлганлиги сабабли, суткалик дозаси оғиз орқали қабул қилинадиган ва вена ичига юбориладиган дори шакллари учун бир хил бўлади.
    Катталар учун:
    Инфекция тури Дозалаш тартиби
    криптококкли инфекциялар, шу жумладан менингит биринчи кун 400 мг, сўнгра эса 200 мг дан кунига бир марта 10-12 ҳафта давомида
    тизимли замбуруғли инфекциялар, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва пневмония 400 мг дан кунига бир марта (сўнгра тизимли кандидозда 200 мг дан кунига бир марта 4 ҳафта давомида)
    сийдик чиқариш йўлларини замбуруғли инфекциялари ва перитонит 50-200 мг кунига бир марта
    орофарингеал кандидози биринчи кун 200 мг, сўнгра эса 100 мг дан кунига бир марта 2 ҳафта давомида
    эзофагеал кандидоз
    биринчи кун 200 мг, сўнгра эса 100 мг дан кунига бир марта 2-3 ҳафта давомида
    дерматофитоз ва қипиқланувчи темиратки 50 мг дан кунига бир марта 6 хафтагача
    иммунитети суст бўлган пациентларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш 50-400 мг кунига бир марта
    суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларда замбуруғли инфекцияни олдини олиш 400 мг дан кунига бир марта 7 кун давомида қўлланади

    Болаларга:
    Инфекция тури Дозалаш тартиби
    криптококкли инфекциялари, шу жумладан менингит биринчи куни тана вазнига 12 мг/кг, сўнгра эса 6 мг/кг дан кунига бир марта 10-12 ҳафта давомида
    тизимли замбуруғли инфекциялар, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз кунига тана вазнига 6-12 мг/кг
    орофарингеал кандидози биринчи куни тана вазнига 6 мг/кг, сўнгра эса 3 мг/кг дан кунига бир марта 2 ҳафта давомида
    эзофагеал кандидоз
    биринчи куни тана вазнига 6 мг/кг, сўнгра эса 3 мг/кг дан кунига бир марта 2-3 ҳафта давомида
    иммунитети суст бўлган пациентларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш кунига тана вазнига 3-12 мг/кг дан 2-4 ҳафта давомида

    Ножўя таъсирлари
    Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия;
    Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилактик шок;
    Руҳий бузилишлар: кам ҳолларда – уйқусизлик ва уйқучанлик;
    Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолатлар – бош оғриғи; кам ҳолларда – тиришишлар, парестезиялар, тремор ва бош айланиши;
    Камдан-кам: Томир тортишиш, бош айланиши, парестезия, кам-тиришишлар.
    Вегетатив нерв тизими: кам ҳолларда – оғизни қуриши ва кучли терлаш;
    Меъда-ичак йўллари томонидан: умумий ҳолатлар – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ ва диарея; кам ҳолларда – анорексия, қабзият, диспепсия ва метеоризм;
    Гепатобилиар тизим томонидан: умумий ҳолатлар –АСТ, АЛТ ва ишқорий фосфотазани клиник жиҳатдан аҳамиятли ошиши; кам ҳолларда – холестаз, гепатоцеллюляр шикастланишлар, сариқлик ва умумий билирубин микдорини клиник жиҳатдан ахамиятли ошиши; жуда кам ҳолларда – жигар некрози;
    Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас – мушакларда оғриқ;
    Умумий симптомлар: кам ҳолларда – толиқиш, лоҳаслик, астения ва иситма кузатилиши мумкин.

    Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
    Инфеконни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозаларда қабул қилаётган беморларга терфенадинни бирга қўллаш мумкин эмас. Маълумки, QT-оралиғини узайиши сабабли, флуконазол қабул қилаётган беморларга цизаприд, астемизол, эритромицин, пимозид ва хинидин каби бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас. Инфекон препаратини флуконазолга ёки препаратнинг хар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Астемизол: астемизолнинг дозасини ошириб юборилиш QT-оралиғини узайишига, оғир даражадаги қоринчалар аритмиясига, юрак қоринчаларини липиллаши – хилпиллашига ва юрак уришини тўхташига олиб келади.
    Цизаприд: цизаприд ва флуконазол билан бир вақтда даволанган беморларда юрак-қон томир тизимига таъсири, шу жумладан юрак қоринчаларини липиллаши ва хилпиллаши кузатилган.
    Альфентанил: соғлом кўнгиллиларда флуконазол (400 мг) ва альфентанил (20 мкг/кг) вена ичига бир вақтда қўлланганида, альфентанилнинг АUC 0-10 икки марта кўпайган.
    Антикоагулянтлар: флуконазол ва варфарин бир вақтда қўлланганида, протромбин вақти икки маротаба узаяди.
    Целекоксиб: флуконазол (кунига 200 мг) ва целекоксиб (200 мг) бир вақтда қўлланганида, целекоксибнинг Cmax ва AUC мувофиқ 68% ва 134% га ошган.
    Диданозин: диданозин ва флуконазолни бирга қўлланиши хавфсиз ҳисобланади ва диданозиннинг фармакокинетикасига ёки самарадорлигига кам таъсир қилади.
    Халофантрин: CYP3A4 га тўсқинлик қиладиган препаратлар халофантриннинг метаболизмини тормозланишига олиб келади.
    Циклоспорин: флуконазол ва циклоспорин ўртасида клиник жиҳатдан ахамиятли ўзаро таъсирлар, флуконазол 200 мг ёки ортиқ дозаларда қўлланганида кузатилган.
    ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари: флуконазол CYP3A4 ёрдамида метаболизмга учрайдиган, ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари, масалан аторвастатин ва симвастатин ёки CYP2C9 ёрдамида метаболизмга учрайдиган, флувастатин каби ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бирга қўлланганида миопатияни ривожланиш хавфи ошади. Улар бирга қўлланганида ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторининг дозасини камайтиришга тўғри келиши мумкин.

    Махсус кўрсатмалар
    Кам ҳолларда оғир даражадаги гепатотоксик реакциялар кузатилиши, ўлим ҳолати эса кўпроқ асосий касаллиги жиддий бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Агар жигар кассаликларини клиник белгилари кузатилса, флуконазол билан даволашни тўхтатиш керак. Одатда, флуконазолнинг гепатотоксик таъсири флуконазол билан даволаш тўхтатилгандан сўнг йўқолади. Баъзи азоллар, шу жумладан флуконазол QT-оралиғини узайишига олиб келади. Флуконазол билан даволаниш вақтида юрак қоринчаларини липиллаши-хилпиллаши холатлари кам кузатилган. Гарчи флуконазол ва QT-оралиғини узайиши ўртасидаги боғлиқлик охиригача аниқланмаган бўлса-да, флуконазолни куйидаги потенциал проаритмик холатлардаги беморларга этиёткорлик билан қўллаш керак:
    • QT-оралиғини туғма ёки ортирилган узайиши;
    • кардиомиопатия, шу жумладан юрак етишмовчилиги;
    • синусли брадикардия;
    • мавжуд бўлган симптоматик аритмиялар;
    • QT-оралиғини узайтириш мақсадидаги ёндош даволаниш.
    Гипокалиемия, гипонатриемия ва гипокальциемия каби электролитлар алмашинувини бузилиши флуконазол билан даволашни бошлашдан олдин бартараф қилиниши керак. Флуконазол билан даволашда кам ҳолларда пациентларда эксфолиатив тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилган. ОИТС билан хасталанган беморларда турли препаратларга нисбатан жиддий тери реакцияларини ривожланишига мойиллиги юқорироқдир. Варфарин юборилганидан сўнг флуконазол протромбин вақтини ўзгартириши мумкин. Протромбин вақтини яхшилаб мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
    Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:
    Флуконазол автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Бироқ автотранспортни ҳайдашда ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқаришда, баъзида бош айланиши ёки тиришишларни ривожланиши мумкинлигини хисобга олиш керак.
    Ҳомиладорлик ва лактация
    Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавфли, оғир даражадаги замбуруғли инфекциялари бўлган беморлардан ташқари, уларга флуконазол билан даволашдан кутилган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
    Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Флакон очилгандан сўнг эритманинг қолдиқлари ишлатилмасин.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин

    Дозани ошириб юборилиши
    Токсиклиги
    Флуконазолнинг дозасини ошириб юборилиш оқибатлари етарли даражада ўрганилмаган. Катта ёшдаги пациентга юборилган 1000 мг доза салбий оқибатларга олиб келмаган. 8200 мг дозаси галлюцинациялар ва параноидал реакцияларни чақирган. Бемор касалхонага етқизилган, 48 соат ичида беморнинг аҳволи нормаллашган.
    Симптомлари
    Дозаси ошириб юборилганида ножўя реакциялар (бош оғриғи, меъда-ичак фаолиятини бузилиши) ни кучайиши, галлюцинациялар кузатилиши мумкин.
    Даволаш
    Зарурат бўлганида меъдани ювиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик бўлиши керак. Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади. Жадаллаштирилган диурез сийдик билан чиқарилишини тезлаштириши мумкин. 3 соатлик гемодиализ муолажасидан сўнг флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.

    Чиқарилиш шакли
    100 мл дан зич ёпилган пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

    Яроқлилик муддати
    2 йил

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецепт бўйича

    Ишлаб чиқарувчи
    “Marion Biotech Pvt. Ltd.”, Гуджарат, Ҳиндистон.