• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Вовагра

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    ВОВАГРА 50; 100
    VOVAGRA 50; 100

    Препаратнинг савдо номи: Вовагра 50; 100
    Таъсир этувчи модда (ХПН): Силденафил цитрати
    Дори шакли: таблетки, покрытые пленочной оболочкой.

    Таркиби:
    Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
    Фаол модда:
    Силденафил цитрати (силденафилга эквивалент) 50 мг; 100 мг
    Ёрдамчи моддалар: лактоза, крахмал, икки асосли кальций фосфати, микрокристаллик целлюлоза, метилпарабен, пропилпарабен, тозаланган тальк, магний стеарати, крахмални натрий гликоляти, натрий кроскармеллоза, Опадрай II, тозаланган сув.
    Бўёвчи: темир (III) оксиди
    Таърифи: учбурчак шаклли, жигарранг қизил рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган восита.
    АТХ коди: G04BE03

    Фармакологик ҳусусиятлари
    Вовагра таблеткалари эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланади, цГМФ-специфик фосфодиэстеразанинг 5 турини (ФДЭ5) селектив ингибитори ҳисобланган силденафил цитратини сақлайди. Эрекциянинг физиологик механизми жинсий қўзғалишда жинсий олатнинг ғовак таналарида азот оксидини ажралиб чиқиши билан боғлиқ. Азот оксиди гуанилатциклазани фаоллаштиради, бу цГМФнинг даражасини ошиши ва ғовак танадаги силлиқ мушакларни бўшашиши ҳисобига уларга қонни оқиб келиши кучайишига олиб келади. Силденафил ғовак танадаги силлиқ мушакларга бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, бироқ ғовак танадаги цГМФни деградациясига жавоб берадиган фосфодиэстеразанинг 5 турини ингибирлаш йўли билан азот оксидининг (NO) самарасини кучайтиради. Жинсий қўзғалиш бўлмаганида силденафил терапевтик дозаларда самара кўрсатмайди.

    Фармакокинетикаси
    Ичга қабул қилгандан сўнг силденафил тез сўрилади, мутлоқ биокираолишлиги 41% ни ташкил этади. Плазмада кузатиладиган максимал концентрациясига 30-120 минут давомида эришилади. Препарат организмдан асосан жигарда биотрансформацияга учраш орқали (асосан цитохром Р450 3А4 иштирокида) силденафилга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган фаол метаболит ҳосил қилиб чиқарилади. Силденафил ва метаболитини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил этади. Силденафил асосан жигарда CYP3A4 (асосий йўл) ва CYP2C9 (иккинчи даражали йўл) изоферментлари томонидан метаболизмга учрайди.

    Қўлланилиши
    Вовагра таблеткалари эркакларда эректил дисфункцияни (импотенция, эрекцияга эришиш ёки тутиб туриш қобилиятига эга эмас) даволаш учун ишлатилади.
    Вовагра ўпка артериясини гипертензияси (ЎАГ, қонни ўпкаларга олиб келадиган томирларда юқори қон босими, нафас олишни қийинлашиши, бош айланиши ва толиқишни чақиради) бўлган одамларда фаолиятини яхшилаш учун кўрсатилган.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Катталарга: перорал қўлланади, кўпчилик пациентлар учун тавсия этилган дозаси – 50 мг, заруратга қараб жинсий алоқадан тахминан 1 соат олдин қўлланади. Воваграни жинсий фаолликдан олдин 30 минутдан 4 соатгача вақт давомида қабул қилиш керак. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб, дозасини 100 мг гача ошириш ёки 25 мг гача камайтириш мумкин. Дозасини тавсия этилган максимал қабул қилишлар сони – кунига бир марта.
    Бирламчи ўпка гипертензияси (белгиланмаган қўлланиши): 25-100 мг кунига 3 марта, тана вазнига караб.
    65 ёшдан ошган, жигар етишмовчилиги (жигар циррози), оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлган пациентлар учун ёки кучли таъсир этувчи цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (эритромицин, кетоконазол, итраконазол, ритонавир, ампренавир) ёндош қўлланиши плазмада самарадорлиги ва ножўя самараларини ошишига олиб келиши мумкин бўлган даражасини ошиши билан кечган, шунинг учун бошланғич дозасини 25 мг дан бошлаш керак. Ножўя таъсирлари
    Бош оғриғи, “қон қуйилиши”, бош айланиши, диспепсия, бурунни битиши ва кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Агар ножўя самараларнинг симптомлари бўлса, препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлари ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Вовагра таблеткаларини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:
    • силденафил ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
    • аёллар;
    • болалар;
    • азот оксидини донаторлари ҳисобланган препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
    • жигар ва буйракларни оғир даражадаги шикастланишлари;
    • жинсий олатни анатомик деформацияси;
    • кўп сонли миелома;
    • ўткир лейкоз;
    • ўроқсимон ҳужайрали анемия;
    • қон кетишларига юқори мойиллик;
    • наслий пигментли ретинит;
    • меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасини зўрайиши;
    • оғир даражадаги артериал гипертония ва гипотония;
    • охирги 6 ой давомида ўтказилган инфаркт ва инсульт;
    • ҳаётга хавф туғдирувчи аритмиялар;
    • юрак етишмовчилиги;
    • ностабил стенокардия.

     

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Цитохром Р450 нинг 3А4 ва 2С9 изоферментларини ингибиторлари силденафилни чиқарилишини камайтиради. Силденафилни кетоконазол ёки итраконазол каби кучли CYP3A4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланиши унинг чиқарилишини пасайтириши мумкин. Протеаза ингибиторлари билан бирга қўлланиши силденафилнинг даражасини ошишига олиб келади.

    Махсус кўрсатмалар
    Фармакологик даволашдан олдин эректил дисфункция ташхисини қўйиш ва унинг ривожланиш сабабларини аниқлаш учун касаллик тарихи ва физикавий кўрувни ҳисобга олиш керак. Жинсий фаоллик билан боғлиқ, юракка маълум даражада ҳавф мавжуд.
    Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган воситаларни пенисни анатомик деформацияси (бурчакли қийшайиши, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллиги) бўлган пациентларга, ёки приапизмга олиб келиши мумкин бўлган пациентлар (масалан, ўроқсимон ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия) га эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
    Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган препаратларни жинсий фаоллик тавсия этилмаган эркакларга буюриш мумкин эмас.
    Пигментли ретинити бўлган эркакларга силденафил цитратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Кўнгиллилар препаратни 800 мг гача дозада бир марта қабул қилганда, ножўя реакциялар кичикроқ дозаларда кузатилган ножўя реакцияларга ўхшаш бўлган, бироқ касалланиш кўрсаткичи ва оғирлик даражаси ошган. 200 мг дозалари самарадорликни ошишига олиб келмаган, бироқ ножўя реакциялар частотаси (бош оғриғи, кўп қон оқиб келиши, бош айланиши, диспепсия, бурунни битиши, кўришни ўзгариши) ошган.
    Дозаси ошириб юборилган ҳолда, стандарт тутиб турувчи чораларни талабларга мувофиқ олиб бориш керак. Диализ тозаланишни тезлашишига олиб келмайди, чунки силденафил плазма оқсиллари билан боғланмайди ва сийдик билан чиқарилмайди.

    Чиқарилиш шакли
    4 таблеткадан блистерда ва 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    4 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецепт бўйича.

    Ишлаб чиқарувчи:
    “Marion Biotech Pvt. Ltd.”,
    Нойда, Ҳиндистон.