• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Виталонг Капсула

    Савдо номи: Кюрамакс Виталонг (Quramax Vitalong)

    Таъсир этувчи модда (ХПН): мажмуавий препарат

    Дори шакли: огиз оркали кабул килиш учун капсулалар

    Таркиби

    Ҳар бир капсула сақлайди:

    Фаол моддалар:

    Е витамини   (токоферол ацетати)                          2,0 мг

    В2 витамини (рибофлавин)                                       0,8 мг

    В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          10,0 мг

    В7 витамини (Биотин)                                                 0,2 мг

    В5 витамини (кальций пантотенати)                    10,6 мг

    DL-метионин                                                                 200,0 мг

    L-цистин                                                                         105,0 мг

    Ёрдамчи моддалар: тиомочевина, бутилланган гидрокситолуол, динатрий эдетати, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз коллоид кремний диоксиди, крахмал, сувсиз лактоза, бўш қаттиқ желатин капсулалар (“0” ўлчамли) [зарғалдоқ]

    Таърифи: сариқ рангли кукун сақловчи, зарғалдоқ рангли капсулалар.

     

    Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни коррекция қилиш учун қўлланадиган восита.

    АТХ коди: A11JC

     

    Фармакологик ҳусусиятлари

    Фармакодинамикаси

    Кюрамакс Виталонг капсулалар соғлом сочларни ўсиши учун ҳаётий зарур бўлган витаминлар ва аминокислоталар билан озиқланишини таъминлаш учун Швейцарияда кўп йиллик илмий тадқиқотлардан сўнг ишлаб чиқарилган. Препарат витаминлар ва аминокислоталар билан ўзлаштира олинадиган шаклда таъминлайди. Препаратнинг таркибига кирувчи моддалар соч ва тирноқларни соғлом ўсишига таъсир қилади. У қуйидаги аминокислоталар ва витаминларни сақлайди:

    Е витамини (такоферол ацетати): антиоксидант ҳусусиятларга эга, эритроцитларнинг барқарорлигини таъминлайди, гемолизни олдини олади; жинсий безлар, нерв ва мушак тўқималарининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳужайралараро модда, коллаген ва эластик толаларни шаклланишида иштирок этади. Е витамини мембраналарнинг бутунлигини сақланишига ёрдам беради ва ҳужайра тузилмаларини эркин радикаллар ва липидларнинг перекисли оксидланиши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар томонидан шикастланишидан ҳимоя қилади.

    В2 витамини (рибофлавин): ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларини муҳим катализаторидир. Рибофлавин углеводлар, аминокислоталар ва ёғ кислоталарининг метаболизмида иштирок этади, буйрак усти безлари фаолиятига таъсир кўрсатади, қизил қон таналарини шаклланишига ва ҳужайраларни ўсишига ёрдам беради. Бу жараён соч, тери ва тирноқларни соғлом тутиб туриш учун муҳимдир.

    В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди): коэнзим сифатида оқсиллар алмашинувида ва нейромедиаторларни синтезида иштирок этади. Моддалар алмашинувида катта роль ўйнайди. У марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолияти учун муҳимдир. Организмга тушгач, у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатига айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланиши ва қайта аминланишини амалга оширувчи ферментларнинг таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар, шунингдек гистамин ва ёғларни алмашинувида фаол иштирок этади. Пиридоксин гидрохлориди сочларни ўсиши бошланадиган фолликулаларни озиқланишига ёрдам беради. Фолликулалар сочларнинг воронкасида ривожланадилар, ҳужайралар дифференциацияланадилар ва сочларни тутами ўсиб чиқади.

    В7 витамини (Биотин) ёғ кислоталари, изолейцин, валинни синтезида ва глюнеогенезда иштирок этадиган фермент карбоксилазанинг коферменти ҳисобланади. У синувчан ва шикастланган сочларни тикланиши учун зарур. Биотин сочларнинг катикулаларини мустаҳкамлайди ва қалинлаштиради. Ёғ ва углеводлар алмашинувида, пироузум кислотасини оксидланишида иштирок этади.

    В5 витамини (кальций пантотенати ёки пантотен кислотаси): сувда эрувчан витамин ҳисобланади. У сочларни ўсишини яхшилайди ва терининг пигментациясини ҳимоя қилади. Кальций пантотенати оқарган сочларнинг рангини тикланишига ёрдам беради. Коэнзим А нинг таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди; эпителий ва эндотелийни тикланиши ва регенерациясига ёрдам беради.

    DLметионин: аминокислота бўлиб, соч фолликулаларини ўсишини рағбатлантиради.

    L-цистин: соч, тери ва тирноқларни таркибига кирувчи аминокислотадир. У антиоксидант сифатида таъсир қилади ва нурланишдан ва атроф муҳитни ифлослашидан ҳимоя қилади. Бошқа оқсиллар билан боғланиб, соғлом сочларни ривожланишига ёрдам беради.

     

    Қўлланилиши

    Соч ва тирноклар усиши учун керакли озикавий моддалар билан таъминлаш

    Соч териси да илдизларини озиклантириш

    Синувчан, каттик ва шикастланган сочва тирнокларни тиклаш

     

    Қўллаш усули ва дозалари

    Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга: бир капсуладан кунига уч марта ёки шифокорни кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

    Кутилган самарага эришиш учун Кюрамакс Виталонг капсулаларини камида 3 ой давомида узлуксиз қабул қилиш тавсия этилади.

     

    Ножўя таъсирлари

    Тарқалган ножўя самаралари бўлиб бош оғриғи, меъда фаолиятини бузилиши ва ёқимсиз таъм ҳисобланади. Ножўя самараларни симптомлари, агар улар бўлса, дори воситаси бекор қилинганидан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

     

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Кюрамакс Виталонг капсулаларини препаратнинг ҳар қандай компонентига маълум, ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

     

    Дориларни ўзаро таъсири

    Турли препаратлар, шу жумладан холестирамин, колестипол ва орлистат Е витаминини сўрилишига таъсир қилиши мумкин. Е витаминини катта дозалари перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Пиридоксин гидрохлориди қон зардобида фенитоиннинг концентрациясини пасайтиради.

     

    Махсус кўрсатмалар

    Кюрамакс Виталонг капсулаларини сут маҳсулотлар билан қабул қилинмасин. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

    Ҳомиладорлик ва лактация

    Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

     

    Дозани ошириб юборилиши

    Дозани ошириб юборилиши симптомларига қоринда оғриқ, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қўл ва оёқларни увишиши киради. Ҳеч қандай махсус антидоти мавжуд эмас, бироқ тутиб турувчи чораларни кўриш мумкин. Дозаси ошириб юборилган ҳолда, шифокор керакли дори воситаларини буюриши мумкин.

     

    Чиқарилиш шакли

    10 капсуладан блистерда ва 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

     

    Сақлаш шароити

    Қуруқ, ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати

    Ишлаб чикарилган санадан юошлаб 3 йил.

     

    Дорихоналардан бериш тартиби

    Рецептсиз.

     

    Ишлаб чиқарувчи

    “Marion Biotech Pvt. Ltd.”

    Noida, Ҳиндистон.