• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Бревефлора капсулалар

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    БРЕВЕФЛОРА
    BREVEFLORA

    Препаратнинг савдо номи: Бревефлора
    Дори шакли: капсулалар
    Таркиби:
    Ҳар бир капсула қуйидаги 5 млрд фаол бактериялар штаммини сақлайди:
    Lactobacillus casei 1,5 млрд. КҲБ (КОЕ)
    Lactobacillus rhamnosus 1,25 млрд. КҲБ
    Lactobacillus acidophilus 0,75 млрд. КҲБ
    Bifidobacterium longum 0,75 млрд. КХБ
    Bifidobacterium breve 0,75 млрд. КҲБ
    Ёрдамчи моддалар: мавжуд эмас
    Таърифи: Оқ/оқ капсулалар. Капсула ичидагиси: оқдан оч сариқ ранггача бўлган гранулаланган кукун.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: пробиотик
    ATC коди: A07FA90

    Фармакологик хусусиятлари
    Фармакодинамикаси
    Бревефлора капсулалари ичак микрофлораси мувозанатини органик бирикмаларини ишлаб чиқариш йўли билан йўлга солувчи лиофилизация қилинган сут кислотасини ҳосил қилувчи бактериялар ва бифидобактерияларни сақлайди. Бу органик бирикмалар сут кислотаси, водород пероксиди ва сирка кислотасини ўз ичига олади ва улар ичакнинг кислотали муҳитини оширади хамда кўпгина зарарли бактерияларни кўпайишига тўсқинлик қилади. Сут кислотасини ҳосил қилувчи бактериялар ингичка ва йўғон ичакда табиий тарзда ишлаб чиқарилади ва овқат ҳазм қилувчи ферментларнинг нормал функцияси учун зарур бўлган балансни бир маромда сақлаб туришда иштирок этади.
    Lactobacillus Casei меъда-ичак йўлларида сут кислотасини ҳосил қилувчи бактерияларни хаддан зиёд кўпайишини олдини олади. Lactobacillus Casei диареяни камайтиради ва организмда микрофлорани модификациясига ёрдам беради.
    Lactobacillus Rhamnosus организмнинг, биринчи навбатда ичакнинг нормал микрофлорасини бир қисми бўлган бактериялардир. Бу бактериялар меъда ва ичакда патоген бактерияларни ўсишини бартарф этиш учун зарур бўлган “яхши бактериялар” балансини бир маромда сақлаб туради. Lactobacillus Rhamnosus янги туғилган чақалоқлар ва болаларда ротавирусли ва бошқа вирусли инфекциялар томонидан чақирилган диареяни олдини олиш ва давқолаш учун ишлатилган. Бу маҳсулот шунингдек антибиотикларни қабул қилиш вақтида юз бериши мумкин бўлган диареяни даволаш учун хам ишлатилади.
    Lactobacillus acidophilus бактерияларининг штаммлари овқат вақтида ажралиб чиқадиган меъда кислотаси ва ўт кислоталарининг тузлари томонидан шикастланмай, ичаккача етиб боради. Ичакка тушганидан сўнг, улар колониялар ҳосил қилади, иммун хужайраларни қувватлайди ва зарарли бактерияларни яшаб қолишига тўсқинлик қилувчи соғлом сут кислотаси муҳитини ҳосил қилади. Lactobacillus acidophilus бактериялари кислотали муҳитда кўпаяди ва бошқа микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти учун нохуш шароитларни яратувчи ферментларни ишлаб чиқаради. Улар озуқа моддалари учун бошқа микроорганизмлар (масалан, E.coli) билан рақобатлашган ҳолда, ингичка ичакда ўз фаолиятини кўрсатади. Улар шунингдек ёғлар, оқсиллари ва сут маҳсулотларини ҳазм қилинишида ёрдам берувчи фермент – лактаза ферментини ишлаб чиқаради, шу йўл билан лактозага сезувчанликни пасайтиради. Бундан ташқари, бактериялар холестериннинг метаболизмида иштирок этади ва шу йўл билан юрак ишемик касаллигини потенциал ривожланиш хавфини камайтиради.
    Bifidobacterium longum and Bifidobacterium breve энг аввало йўғон ичакда колониялар ҳосил қилади. Бу ерда улар антителоларни ишлаб чиқарилишига ёрдам беради, организмни токсинлардан ҳимоя қилади ва кераксиз бактерияларни, уларни ичакнинг шиллиқ қаватига бирикиб олишини рақобатли блоклаш йўли билан ривожланишини тормозлайди.
    Фармакокинетикаси
    Пробиотикларнинг самарадорлиги, уларни меъданинг кислотали муҳитида ва ўн икки бармоқ ичакнинг ишқорий шароитида барқарор қолиш хусусияти, шунингдек йўғон ичакинг шиллиқ қаватига бирикиб олиши ва у ерда колонияларни ҳосил қилиши билан боғлиқ. Меъда ва ингичка ичакдан ўтганидан сўнг, яшаб қолган барқарор пробиотиклар йўғон ичакда вақтинчалик қолади.

    Қўлланилиши
    Бревефлора капсула қуйидагиларда қўлланилади:
    – ичак микрофлорасини нормалаштиришда ва тутиб туришда;
    – чақалоқлар, болалар ва катталарда диареяни даволаш ва олдини олишда;
    – чақалоқлар, болалар ва катталарда меъда ичак йўлларининг вирусли ва бактериал инфекциялар каби ичак микрофлораси дисбаланси оқибатидаги овқат хазм бўлишини бузилиши;
    – антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ диареяда;
    – қорин бўшлиғи ва кичик тос аъзоларининг нурли терапияси оқибатидаги диарея;
    – ичакни таъсирланиш синдроми(ИТС) да; тутиб турувчи терапия сифатида
    – соғлом иммун тизимини бир маромда тутиб туришда қўлланади.

    Қўллаш усули ва дозалари
    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 капсуладан кунига 1-3 марта буюрилади.
    2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1-2 марта буюрилади.
    Чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1 марта буюрилади.
    Самараси юқори бўлиши учун, капсулаларни овқат билан қабул қилиш лозим. Капсулани юта олмайдиган болалар ва гўдаклар учун: дорини қобиғини очиб, ош қошиқга ичидаги моддаларини (кукун) тўкиб, сув/сут билан аралаштиринг.

    Ножўя таъсирлари
    Ножўя самаралари одатда жуда аҳамиятсиз бўлиб, кўпроқ овқат ҳазм қилинишининг метеоризм каби бузилишларини ўз ичига олади. Ножўя самралар юз берган тақдирда хам, улар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Бревефлора капсулаларини препаратнинг компонентларига ва сут кислотаси маҳсулотларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Антибиотиклар Бревефлора билан ўзаро таъсирга киришади. Антибиотикларни бирга қўлланиши Lactobacillus нинг самрадорлигини пасайтириши мумкин. Бу ўзаро таъсирга йўл қўймаслик учун Lactobacillus маҳсулотларини антибиотикларни қабул қилишдан ҳеч бўлмаганда 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади.

     

    Махсус кўрсатмалар
    Ҳар қандай бузилишларни даволаш учун пробиотикларни қабул қилиниши шифокор назорати остида амалга оширилиши лозим. Пробиотиклар алкоголь ёки иссиқ ичимликлар билан бир вақтда ишлатилмаслиги лозим.
    Ўрамдаги яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатманг.
    Ҳомиладорлик ва лактация
    Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Препаратни бир марта қабул қилинганидан сўнг дозани ошириб юборилиш симптомларини юз бериш эҳтимоли кам.
    Даволаш симптоматик бўлиши лозим.

    Чиқарилиш шакли
    10 капсула блистерда. 1 блистер йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

    Сақлаш шароити
    Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда, 25°С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    Тайёрланган кундан бошлаб 3 йил.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецептсиз.

    Ишлаб чиқарувчи
    Marion Biotech Pvt. Ltd.
    Noida, Ҳиндистон.