• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Белдомакс

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
    БЕЛДОМАКС
    BELDOMAX

    Препаратнинг савдо номи: Белдомакс
    Таъсир этувчи модда (ХПН): Альбендазол
    Дори шакли: перорал суспензия ва чайналадиган таблеткалар

    Таркиби:
    Ҳар бир қобиқсиз чайналадиган таблетка сақлайди:
    Фаол модда: Альбендазол БФ 400 мг
    Бўёвчи: Понсо 4 R
    Ёрдамчи моддалар: Қанд, крахмал, метилпарабен, пропилпарабен, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий сахарини, қулупнай ҳушбўйи, тозаланган сув.
    Ҳар 10 мл сақлайди:
    Фаол модда: Альбендазол БФ 400 мг
    Ёрдамчи моддалар: Сахароза, метилпарабен, пропилпарабен, ксантан камеди, сувсиз коллоид кремний, натрий бензоати, глицерин, полиоксиэтилен ёғ кислотасининг эфири 80, лимон кислотаси, суюқ сорбитол, динатрий эдетати, «ананас» ҳушбўйи, тозаланган сув.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

    Фармакологик хусусиятлари
    Белдомакс ўз таркибида кенг таъсир доирасига эга бўлган антигельминт модда Альбендазол сақлайди. Альбендазол, тубулинни колхицинга сезгир соҳаларга боғланиши ҳисобига ва уни микротубулаларга полимеризация реакциясини блоклаб, гельминтларнинг ичак ҳужайралари ва шиллиқ қаватида дегенератив ўзгаришлар чақириб, унга сезгир бўлган паразитларни йўқ қилади. Альбендазол сувда ёмон эриши туфайли, меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Тизимли антигельминт таъсири унинг асосий метаболити – Альбендазолсульфоксидга боғлиқ. Альбендазол острицалар, аскаридалар, хивчинлилар, тасмали чувалчанглар ва анкилостомаларни ичакда ва бошқа тўқималарда самарали бартараф қилади. Бунда ҳам етук гельминтлар, ҳам тухумлар ва личинкалари нобуд бўлади. Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги ёғли овқат билан бир вақтда қабул қилинганида ошади. Альбендазол сульфоксидининг плазмадаги максимал концентрациясига одатда, препаратни қабул қилгандан сўнг 2-5 соат ўтгач эришилади. Альбендазол сульфоксидининг 70% плазма оқсиллари билан боғланади ва бутун организм бўйлаб тақсимланади. Альбендазол сульфоксидининг ўртача ярим чиқарилиш даври 8 дан 12 соатгача бўлган вақтни ташкил қилади.

    Қўлланилиши
    Белдомакс бир ёки аралаш ичак паразитларини даволаш учун кўрсатилган. Bеldomaх Аскаридоз, Стронгилоидоз (аскаридлар), тукбош; энтеробиоз (острицалар/гижжалар), анкилостомоз, нематодаларни (солитер) даволашда самаралидир. Белдомакс шунингдек болалардаги лямблиозни (дуоденалис, интестиналис ёки лямблия) даволашда самаралидир.

    Қўллаш усули ва дозалари
    *катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга: 400 мг (1 таблетка) ёки 10 мл (400 мг) суспензия бир марталик доза кўринишида буюрилади.
    *1-2 ёшли болалар: 5 мл (200 мг) суспензия бир марталик доза кўринишида буюрилади.
    Стронгилоидоза ёки тениоз иштирокидаги оғир аралаш инфекцияларда доза кетма-кет уч кун давомида қўлланилиши мумкин.
    Агарда пациент уч хафтадан кейин соғаймаса – иккинчи даволаш курсини буюриш мумкин.
    Лямблиоз
    *2 ёшдан ошган болалар: 400 мг (бир таблетка ёки 10 мл суспензия) бир марталик доза кўринишида беш кун давомида буюрилади.
    Таблеткаларни чайнаш, ютиш ёки майдалаш ва овқат билан аралаштириш мумкин.

    Ножўя таъсирлари
    Белдомакс қорин оғриғи, бош айланиши, бош оғриғи, иситма, кўнгил айниши, қусишни чақириши мумкин. Ножўя самараларининг симптомлари, агар шундайлар кузатилса, дори бекор қилинганидан кейин йўқолиши керак. Агар симптомлари ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Белдомаксни анемияда, жигар циррозида, суяк кўмигининг етишмовчилигада ва Альбендазолга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар учун қўллаш мумкин эмас.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Карбамазепин, фенитоин ва фенобарбитал Альбендазолнинг плазмадаги концентрациясини ва ярим чиқарилиш даврини камайтиради.
    Циметидин Альбендазолнинг зардобдаги концентрациясини ва ярим парчаланиш даврини оширади.

    Махсус кўрсатмалар
    Альбендазол жигар касалликлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши лозим.
    Ўрамидаги яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг.
    Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
    Альбендазол ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга шифокорнинг маслаҳатисиз тавсия қилиниши мумкин эмас.
    Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

    Дозани ошириб юборилиши
    Ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган. Дозани ошириб юборилган холларда, симптоматик даволаш ёки меъдани ювиш каби умумий чоралар тавсия қилинади.

    Чиқарилиш шакли
    Таблеткалар: 1 таблетка блистерга жойланган ва 1 шундай блистер картон қутига жойланган (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга).
    Суспензия: 10 мл суспензия қахрабо рангли РЕТ флаконда. 1 флакон картон қутида (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга).

    Сақлаш шароити
    Қоронғи ва қуруқ жойда, +25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати
    Таблеткалар: ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 4 йил.
    Суспензия: : ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йил

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецепт буйича.

    Ишлаб чиқарувчи:
    «Marion Biotech Pvt LTD»,
    Нойда, Ҳиндистон.