• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Анасеп Гель

    Препаратнинг савдо номи: Анасеп®

    Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол

    Дори шакли: гель

    Таркиби:

    Гелнинг ҳар бир грамми қуйидагиларни сақлайди:

    фаол модда: метронидазол бензоати 10 мг метронидазолга эквивалент;

    ёрдамчи моддалар: хлоргексидин глюконат эритмаси, карбомер, пропиленгликоль, глицерол, натрий сахарини, ментол, изопропил спирти, чиннигул мойи, диэтаноламин, бензил спирти, цетамакрогол – 1000, тозаланган сув.

    Таърифи:, полиламинадланган тубаларга тўлдирилган ним тиниқ гель.

    Фармакотерапевтик гуруҳи: Стоматологияда қўлланадиган восита.

    АТХ коди: A01AB17

     

    Фармакологик хусусиятлари

    Оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш учун микробларга қарши мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқ.

    Метронидазол анаэроб микроорганизмларнинг ҳужайра ички транспорт протеинларининг 5-нитрогуруҳи ҳисобига биокимёвий жиҳатдан қайтарилади. Метронидазолнинг биокимёвий жиҳатдан қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг ҳужайраларидаги ДНК билан ўзаро таъсирлашиб, нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилади, бактерияларни ўлимига олиб келади, пародонт касалликларини чақирувчи анаэроб бактериялар: Porphyromonas gingivalis, Prevotella intermedia, Fusobacterium fusiformis, Wolinella recta, Eikenella corrodens, Borrelia vincenti, Bacteroides melaninogenicus, Selenomonas spp га нисбатан фаол.

    Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш микрофлора (аэроблар ва анаэроблар) бўлганида, метронидазол оддий аэробларга қарши самарали антибиотиклар билан синергик таъсир кўрсатади.

    Хлоргексидин – кенг таъсир доирали антисептик, бактерицид таъсирга эга. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг вегетатив шаклларига, шунингдек ачитқилар, дерматофитлар ва липофил вирусларга нисбатан фаол.

    Фармакокинетикаси

    Гель қўлланганидан кейин сўрилиши минимал даражада. Қон плазмасида препаратнинг фақат жуда оз миқдори аниқланади.

     

    Қўлланилиши

    Пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

    • ўткир ва сурункали гингивит;
    • ўткир ва сурункали пародонтит;
    • ўсмирлар пародонтити;
    • гингивит билан асоратланган пародонтоз;
    • афтоз стоматит;
    • оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини протезларни тақиб юриш оқибатида яллиғланиши;
    • постэкстракцион альвеолит (тиш олиб ташлангандан кейин тиш ўрнини яллиғланиши);
    • периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида);
    • инфекцион характерга эга бўлган тиш оғриғида қўлланади;
    • оғиз бўшлиғидаги бадбўй ҳидни бартараф этади;
    • тишлардаги карашни бартараф қилади.

     

    Қўллаш усули ва дозалари

    Маҳаллий, фақат стоматологик қўллаш учун мўлжалланган. Бир тишни ўраб турувчи милк соҳага суртиладиган доза нўхатдек ўлчамга эга томчини ташкил этади.

    Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга милкни яллиғланишида (гингивит) гель милк соҳасига кунга 2 марта қўйилади, гелни ювиб ташлаш тавсия этилмайди. Гель қўйилгандан кейин 30 минут давомида суюқлик ичиш ва овқатланишдан сақланиш керак. Даволаш курсининг давомийлиги ўртача 7-10 кунни ташкил этади.

    Пародонтитда тиш тошлари олиб ташлангандан кейин пародонтал чўнтаклар гель билан ишлов берилади ва милк соҳасига гель билан аппликация қилинади. Экспозиция вақти – 30 минутни ташкил қилади. Муолажалар сони касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Кейинчалик гелни кунига 2 марта 7-10 кун давомида, милк соҳасига қўйиб, гель аппликациясини пациентнинг ўзи мустақил бажариши мумкин.

    Афтоз стоматитда гель оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига кунига икки марта 7-10 кун давомида қўйилади.

    Сурункали гингивит ва пародонтитни зўрайишини олдини олиш учун гель милк соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Профилактик даволаш курси йилига 2-3 марта ўтказилади.

    Тиш олиб ташлангандан кейин постэкстракцион альвеолитни олдини олиш учун тиш ўрни гель билан ишлов берилади, сўнгра гель амбулатор равишда кунига 2-3 марта 7-10 кун давомида қўлланади.

     

    Ножўя таъсирлари

    Гель маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя кўринишларни ривожланиши хавфи кам, аммо баъзида: бош оғриғи, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми) кузатилиши мумкин.

     

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Метронидазол, хлоргексидин, шунингдек нитроимидазол ҳосилаларини индивидуал ўзлаштира олмасликда. Дори воситасининг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентини ўзлаштира олмасликда. 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

     

    Дориларнинг ўзаро таъсири

    Тавсия этилган дозаларда маҳаллий қўлланганида гелни бошқа дори воситалари билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

     

    Махсус кўрсатмалар

    Гелни қўллаш тишларни гигиеник тозалаш ўрнини босмайди, шунинг учун даволаш курси давомида тишларни тозалаш давом эттирилиши керак.

    Ҳомиладорлик ва лактация

    Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни буюриш тавсия этилмайди. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

     

    Дозани ошириб юборилиши

    Маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

     

    Чиқарилиш шакли

    20 г полиламинланган тубада. 5 г саше/ тубада.

     

    Сақлаш шароити

    Салқин ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати

    3 йил.

     

    Дорихоналардан бериш тартиби

    Рецептсиз.

     

    Ишлаб чиқарувчи:

    Marion Biotech Pvt. Ltd”, Ҳиндистон