• Маҳсулотлари билан танилган, биз учун кайғурадиган танлов
  • Menu

    Амбронол Таблетки

    Препаратнинг савдо номи: Амбронол

    Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

    Чиқарилиш шакли: Амбронол таблеткалари 5х10 таблеткадан ўрамда чиқарилади.

    Амбронол сиропи 100 мл ли шиша бутилкаларда чиқарилади.

    Таркиби: 1 таблетка сақлайди:

    Фаол модда: Амброксол гидрохлориди – 30 мг;

    Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тальк, аэросил.

    5 мл сироп сақлайди:

    Фаол модда: Амброксол гидрохлориди – 15 мг;

    Ёрдамчи моддалар: сорбитол, натрий сахарини, лимон кислотасини моногидрати, глицерин, ментол, пропиленгликоль, динатрий гидрофосфати, дигидроген натрий фосфати.

    Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

     

    Фармакологик хусусиятлари

    Амбронол нафас йўлларида қовушқоқ секрет ёки шилимшиқ кўп тўпланган ҳолатларда ишлатилади. Амбронол амброксол гидрохлоридини сақлайди. Амброксол бромгексиннинг метаболити бўлиб, нафас йўлларидаги шилимшиқни суюлтириш йўли билан бронхларни тозалашга ёрдам беради. Амбронол секретни кўчиб чиқарилишини бузилиши билан боғлиқ нафас йўлларининг ўткир ва сурункали инфекцион касалликларини даволашга мўлжалланган.

     

    Фармакокинетикаси

    Амброксол ичга қабул қилинганда тўлиқ эрийди. Плазмадаги максимал концентрациясига 9-10 соатдан кейин етади. Амброксол кўплаб фаол бўлмаган метаболитларга парчаланади, улар асосан сувда эрийдиган бирикмалар кўринишида чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг, дозанинг тахминан 85 дан 90% гачаси – сийдик билан чиқарилади. 10% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

     

    Қўлланилиши

    Амброксол йўталда, ўткир бронхит, сурункали бронхитни, астматик бронхитни зўрайиши, сурункали пневмония, ларингит, фарингит каби касалликларда нафас йўлларида қовушқоқ секрет ёки шилимшиқ кўп бўлган ҳолатларда ишлатилади.

     

    Қўллаш усули ва дозалари

    Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мл сироп ёки 1 таблеткадан кунига 2-3 марта.

    5-12 ёшли болаларга: 5 мл сироп ёки 1/2 таблеткадан кунига 2-3 марта.

    2-5 ёшли болаларга: кунига 2-5 мл сироп ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

     

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Сиропнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлар ёки лактация даврида, шифокорнинг кўрсатмасидан ташқари тавсия этилмайди. 2 ёшгача бўлган болалар.

     

    Ножўя таъсирлари

    Амброксол яхши ўзлаштирилади, бироқ кам ҳолларда эшакеми ёки ангионевротик шиш каби аллергик самаралар кузатилиши мумкин. Ножўя самараларнинг симптомлари (агарда пайдо бўлса) препаратни қабул қилиш тугаганидан сўнг тўхташи керак. Агарда ножўя самаралари сақланиб қолса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

     

    Дориларнинг ўзаро таъсири

    Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларнинг ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғиш фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносиб.

    Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини бостириши туфайли, суюлтирилган секретни хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

     Махсус кўрсатмалар

    Сиропни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ва бронхларнинг моторикаси бузилган ҳолда ва шиллиқ миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприк синдромида) шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин. Буйраклар ёки жигар фаолиятини оғир бузилишида кичикроқ концентрацияларни ишлатиш ёки Амброксол қабуллари орасидаги интервални ошириш керак. Қандли диабетли беморларга сироп буюрилганда 1 ўлчов қошиғи (5 мл) 1,75 г сорбитол сақлашини, бу эса 0,15 НБ мувофиқ келишини ҳисобга олиш керак.

    Сиропни эмизиш вақтида ёки айниқса ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида, фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

    Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

     

    Дозани ошириб юборилиши

    Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши.

    Даволаш: симптоматик даволаш.

     

    Сақлаш шароити

    Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда сақлансин.

     

    Яроқлилик муддати

    Таблетка: ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 48 ой.

    Сироп: ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 36 ой.

     

    Дорихоналардан бериш тартиби

    Рецепт бўйича.

     

    Ишлаб чиқарувчи:

    Marion Biotech Pvt. Ltd.

    В– 49, Sector 67, Noida, India